Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

2020 йил 27 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталарининг видеоконференция тарзидаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ҳамда 2020 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқдилар.

Йиғилишда депутатлар кун тартибидаги масала бўйича дастлаб Молия вазирлигининг, сўнгра таклиф этилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишди.

Таъкидланганидек, 2019 йилда макроиқтисодий кўрсаткичлар, шунингдек Давлат бюджети даромадлари ҳажми ижобий ўсиш тенденциясига эга бўлган. Ижтимоий соҳаларни янада ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. Жумладан, ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш ҳажми, Давлат бюджети умумий харажатларининг 53,8 фоизини, яъни ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 12,4 фоизни ташкил этгани айтиб ўтилди.

2020 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 28 506,1 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,6 фоизга ўсган ва бюджетга 875,6 млрд. сўм қўшимча маблағ жалб қилинганлиги ҳам эътироф этилди.

Давлат бюджетининг 2020 йил 1-чорак харажатлари 27 661,8 млрд. сўмни ташкил қилиб, тушумларнинг бир маромда туширилиши ҳисобига пандемия шароитида ҳам бюджетдан таъминланадиган барча ташкилотларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ўз вақтида тўлаб берилаётгани, узоқни кўзлаб олиб борилаётган ислоҳотларимиз самараси эканлиги таъкидланди.

Муҳокамаларда депутатлар мамлакатимизда пухта ўйланган солиқ бюджет сиёсатини тубдан такомиллаштириш, иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарор, мувозанатлаштирилган ҳолда ривожланиши ҳамда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаганини таъкидлашди.

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг камайишига, мамлакатнинг ташқи савдо соҳаси ҳамда аҳолининг турмуш даражасига бевосита ўз таъсирини ўтказаётган бўлсада, жорий йил 1-чорагида бюджет даромадларининг тушумига катта таъсир кўрсатмагани ҳам депутатлар томонидан эътироф этилди.

Шунингдек йиғилишда халқ вакиллари пандемия шароитида соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар, уларни мақсадли тасарруф этиш, “Коронавирус” пандемиясини мамлакатимизда бутунлай тугатиш юзасидан тезкор қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан шу даврда бу мақсадлар учун “Инқирозга қарши курашиш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 343,6 млрд. сўм маблағ ажратилгани, бу маблағлардан ўз ўрнида, мақсадли сарфланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидлаб ўтишди.

Шу билан биргаликда депутатлар томонидан Давлат бюджети ва уни ижросини кўриб чиқиш жараёнларида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор долзарб бўлган муаммоларга ҳам эътибор қаратилди.

Хусусан, Давлат бюджетини қонун шаклида қабул қилиниши муносабати билан Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича тақдим қилинган ҳисоботларни амалдаги қонун талаблари бўйича ҳамда халқаро тажриба ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда шакллантириш ва қонунчилик палатасига киритиб бориш таклиф этилди.

Шунингдек, депутатлар биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари томонидан ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланишида вазирлик ва идоралардаги ички аудит ва назорат бўлимлари фаолиятини ҳукумат томонидан танқидий кўриб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда Давлат молиявий назорат бошқармаси билан фаолиятини мувофиқлаштириш борасида апниқ чоралар кўриш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Муҳокамада биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25 санасига қадар ўзининг расмий веб-сайтларида ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимоти, молиявий ҳисоботлар, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси ҳамда ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни жойлаштириб боришни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, муҳокамалар чоғида депутатлар пандемия шароитида ҳам Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг келгуси давр учун ўз вақтида, сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, бунинг учун халқ депутатлари тегишли Кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлигини таъкидладилар.

Йиғилиш якунларига кўра, Қонунчилик палатаси тегишли қўмиталарининг “Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ва 2020 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида”ги ҳисобот юзасидан қўшма қарори қабул қилинди.

 

 


Кўришлар сони: 551

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими