Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент дипломатияси дунё мамлакатлари орасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни шакллантиришда муҳим ўрин тутади

Парламент дипломатияси дунё мамлакатлари орасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни шакллантиришда муҳим ўрин тутади

2020 йил 22 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Парламент дипломатияси — халқаро майдонда янги Ўзбекистон имиджини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Хорижий мамлакатлар парламентлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимиз миллий манфаатларини халқаро майдонда илгари суриш ва амалга оширишда парламент дипломатиясининг имкониятларини таҳлил қилиш ва уни ривожлантириш истиқболларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил қилинган мазкур видеоконференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Қайд этилганидек, миллий парламентимиз ўтган қисқа давр мобайнида кўплаб нуфузли халқаро парламентлараро ташкилотларнинг фаол иштирокчисига айланди. Сўнгги уч йил давомида мамлакатимиз Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламентлараро ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси каби нуфузли парламентлараро уюшмаларга аъзо бўлди.

Видеоконференция иштирокчилари парламент дипломатияси мамлакатимиз ташқи сиёсатининг узвий таркибий қисми сифатида халқаро муносабатларнинг мазмуни, даражаси ва истиқболига катта таъсир кўрсатишини алоҳида қайд этдилар.


Уларнинг фикрича, парламент дипломатияси Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, давлатлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ишончни ривожлантириш, мамлакатнинг ижобий халқаро имиджини шакллантириш, қонунчилик фаолияти, парламент назорати ва парламентлараро ҳамкорлик орқали чет элда давлат ва унинг фуқароларини ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг муҳим механизми ҳисобланади.

Замонавий халқаро муносабатларда “парламент дипломатияси” тушунчаси анъанавий ҳукуматлараро алоқалар билан кенг қамровли халқ дипломатияси ўртасидаги восита сифатида қаралмоқда. Парламент дипломатияси хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий пойдеворини яратишда, миллий қонунчиликни халқаро ҳамкорлик талаб-тамойиллари билан уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда парламент дипломатиясини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси Концепцияси” лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда муҳокама қилинмоқда. Мазкур Концепция лойиҳасида парламент дипломатиясининг мақсади, вазифалари ва принциплари, шунингдек, Ўзбекистонда парламент дипломатиясининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар ҳамда парламент дипломатиясини амалга ошириш механизмлари ўз аксини топмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан маърузачилар Ўзбекистон Республикаси парламент дипломатиясининг асосий тамойиллари сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларининг устуворлиги; давлатларнинг суверен тенглигини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик; парламент дипломатиясининг мақсад ва вазифалари давлатнинг миллий манфаатларига мувофиқлиги; халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш кабиларни санаб ўтдилар ҳамда парламент дипломатияси дунё мамлакатлари орасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни шакллантиришда муҳим ўрин тутишини, муаммоларни ҳал қилиш, можароларнинг олдини олиш, халқаро ҳамкорликнинг хуқуқий асосларини шакллатиришда катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.


Дарҳақиқат, давлатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини кўтариш, фаол ташқи сиёсат олиб бориш Олий Мажлис олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, хорижий инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига оид тасдиқланган кўплаб “йўл хариталари” устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ҳам Олий Мажлиснинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.

Видеоконференцияда парламент дипломатиясини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари атрофлича муҳокама этилди ва билдирилган таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 


Кўришлар сони: 892

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.10.2020
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда қонунчиликдаги мавжуд камчилик бартараф этилади

Қўмита аъзоларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда давлат-хусусий ...

21.10.2020
Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 21 октябрь — Ўзбек тили байрами муносабати билан маърифий тадбир...

21.10.2020
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида бир қанча қонун лойиҳаси қуйи палата мажлиси кун тариби...

Тадбирлар тақвими