Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бандлик дастури ижросини таъминлаш – долзарб масала

Бандлик дастури ижросини таъминлаш – долзарб масала

Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида, халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттириш, бунинг учун биринчи навбатда аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш – биз учун бош вазифалардан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

2020 йил 20 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши видеоконференц алоқа тарзида ўтди.

Ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорининг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланди.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Бухоро ва Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда бандлик бош бошқармалари раҳбарлари, мутасадди ходимлари иштирок этди. 


Таъкидланганидек, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида юртимизда янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли прогноз параметрларига асосан, 388,5 минг янги иш ўринлари яратилиб, дастур кўрсаткичи 105 фоизга бажарилган.

Бухоро вилояти бўйича дастур кўрсаткичи 106 фоизга бажарилганлиги қайд этилган бўлсада, айрим йўналишлар бўйича режалаштирилган иш ўринлари дастурга нисбатан яратилмай қолган. Масалан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан янги иш ўринлари 77 фоизга, янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари маблағлари ҳисобидан янги иш ўринлари 40 фоизга, “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан янги иш ўринлари 4 фоизга бажарилган.

Навоий вилояти бўйича дастур 107 фоизга бажарилган бўлсада, йўналишлар бўйича ўрганилганда ҳунармандчиликни ривожлантириш йўналиши 56 фоизга, тижорат банклари маблағлари ҳисобидан 85 фоизга, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4 фоизга, “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 21 фоизга, янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари маблағлари ҳисобидан эса умуман иш ўринлари яратилмаганлиги аниқланган.

Бундан ташқари йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида захирага олинадиган иш ўринлари (квота)га жойлаштирилиши мумкин бўлган шахслар тоифасига чин етимлар, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари киритилмаган. Бунинг натижасида бугунги кунда чин етимлар, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларини ишга жойлаштиришда бир қатор муаммолар вужудга келаётганлиги ва ушбу муаммони бартарф этиш бўйича ҳукуматга таклифлар киритиш таъкидланди.


Шу билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлашнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари етарлича жорий қилинмаганлиги, ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ишчилар малакасини ошириш масалаларига эътиборсизлик республикамизнинг айрим минтақаларида ишсизлик даражасини пасайтиришга имкон бермаяпти. Бу ҳолат оқибатда ноқонуний меҳнат миграцияси ва норасмий бандлик ҳолатларининг кўпайишига шароит яратмоқда.

Тақдим этилган ахборотларнинг муҳокамаси давомида депутатлар аҳолининг бандлигини таъминлаш масаласида мавжуд имкониятлар ҳали тўлиқ ишга солинмаганига эътибор қаратдилар. Шунингдек, мазкур соҳадаги айрим тизимли муаммоларнинг ҳуқуқий ечимига оид нормалар Қонунчилик палатаси томонидан яқинда қабул қилинган ва Сенатга юборилган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб берилганлиги депутатлар томонидан қайд этилди.

Қизғин баҳс-мунозара, савол-жавобларга бой тарзда ўтган йиғилиш якунида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 212

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими