Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Инфляцион таргетлаш ва “яширин иктисодиёт”ни қисқартириш масалалари – депутатлар эътиборида

Инфляцион таргетлаш ва “яширин иктисодиёт”ни қисқартириш масалалари – депутатлар эътиборида
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтисодиёт тармоқлари, банк-молия тизимини яқин йилларда ислоҳ қилиш билан боғлиқ масалалар, шу жумладан макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, қолаверса, инфляцияни жиловлаш иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги долзарб вазифа сифатида эътироф этилган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг иш режасига мувофиқ Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2020 йилда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда замонавий пул-кредит инструментларини қўллаш ва статистик хисоботларни такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги қонунга асосан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг тегишли соҳаларда илмий ва амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислардан ташкил топган экспертлар гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, экспертларнинг қонунчилик палатасининг фаолиятида иштироки қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил тадбирларига кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда парламент фаолиятининг шаффофлигини таъминлайди.
Йиғилишда Давлат статистика қўмитаси ҳамда Марказий банк томонидан жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилди. 
Марказий банкнинг берган ахборотига кўра, инфляцион таргетлаш режими доирасида пул-кредит инструментларини такомиллаштириш ишлари давом эттириляпти. Йил бошидан асосий ставка ва фоиз коридори ҳамда қисқа муддатли пул-кредит операциялари жорий этилган. Ахборотда айтилишича, жорий йилнинг I-чорагида инфляциянинг прогноз кўрсаткичларидан паст даражада кузатилганлигига асосан истеъмол нархларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайганлиги сабаб бўлган. Шунингдек, йиғилишда ички валюта бозоридаги операциялар ҳажмининг 2018-2019 йилларга тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,8 ва 1,3 баробарга ўсганлиги таъкидланди. 
Тадбирда депутатлар томонидан жорий йилнинг апрель ойида миллий пул бирлигимиз – сўмнинг сезиларли даражада девальвация бўлганлиги сабалари урганилди. Миллий ваютанинг салмоғи ва қадрини сақлаб қолишда  банк муассасаларининг бевосита таъсири юқори эканлигини эътироф этилди. Депутатлар Марказий банкга Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлардаги ҳолатнинг таъсирини чуқурроқ урганиш, ички иқтисодиётдаги девальвацион кутилмаларнинг ўзгаришини олдиндан ҳисобга олган ҳолда чоралар кўриш борасида ўз фикрларини билдирди. Шу билан биргаликда иқтисодий ўсишни таъминлаш масадида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасини янада пасайтириш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Давлат статистика қўмитаси ўз ахборотида 2020 йил I-чорагида республиканинг иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича статистик маълумотлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. 
Депутатлар томонидан бугунги кунда статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш, статистик ҳисоботларни ҳалқоро стандартларга мослаштириш ҳамда маълумотлар очиқлилигини таъминлаш долзарб вазифа эканлиги таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда иқтисодиёт таркибида “яширин иктисодиёт”нинг улушини қисқартиришда норасмий фаолиятни ҳисоботларда акс эттириш, уларни расмий секторга жалб қилиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, статистик маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳам давр талаби эканлиги айтиб ўтилди.
Коронавирус пандемиясининг мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий вазиятга салбий таъсирини юмшатишда истеъмол нархларининг барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаоллигини оширишга йуналтирилган пул-кредит сиёсатини олиб бориш, иқтисодиётда расмий сектор улушини орттиришга қаратилган чораларни белгилаш, бу борада яширин фаолият турларини легаллаштиришни рағбатлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини депутатлар эътироф этишди.  
Йиғилиш сўнгида Давлат статистика қўмитаси ҳамда Марказий банк томонидан тақдим этилган ахборотлар ва муҳокамалар юзасидан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 150

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими