Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Халқ таълимига сарфланаётган маблағлар самарадорлиги қўмита назоратида

Халқ таълимига сарфланаётган маблағлар самарадорлиги қўмита назоратида

Маълумки, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунда давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш парламент назорати шаклларидан бири сифатида белгиланган. Қолверса, "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунда Қонунчилик палатаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва давлат мақсадли жамғармаларининг уларга ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишга ҳақли.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 14 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосарининг «Халқ таълими вазирлиги тизимида 2018-2019 йилларда бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда 2020 йилги харажатларни мақбуллаштириш имкониятларини аниқлаш бўйича» ахбороти эшитилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси томонидан бу борада ўрганишлар ўтказилган эди. Унинг натижаси бўйича аниқланган ҳолатларларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорламаслик юзасидан 10 та йўналиш бўйича 28 та таклиф ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик, ташкилот ва идоралар ҳамкорликда мазкур таклифларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, Халқ таълими вазирлигига уни тасдиқлаш ва амалга ошириш вазифаси юклатилган.


Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Халқ таълими тизимига ажратилаётган маблағларни мақсадли ва самарали ишлатилиши, ажратилаётган маблағга яраша натижадорликка эришиш масалалалари ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Ўтказилган ўрганиш натижасида Халқ таълими вазирлиги тизими ташкилотлари томонидан жами 192,2 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилган харидлар таҳлили натижасида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этмаган ҳолда 56 млрд.сўмлик шартномалар тузилган.

Бундан ташқари умумтаълим мактабларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун ажратилган 27,8 миллиард сўм бюджет маблағлари самарасиз сарфланганлиги ва Халқ таълимидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг 21 миллиард сўмлик қисми нотўғри сарфланиши ҳамда 34,9 миллиард сўмлик бошқа хато ва камчиликлар аниқланди.

Аниқланган хато ва камчиликларнинг 27,1 млрд.сўмлик қисми ўрганиш жараёнида бартараф этилди.


Қўмита ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ҳисоб палатасининг таклифларини яна бир бор кўриб чиқиб, уларни такомиллаштириш лозимлигига эътибор қаратди. Депутатлар спорт заллари мавжуд бўлмаган мактаблар учун спорт заллари қуриш муддатлари, бунинг учун талаб этиладиган маблағлар ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш юзасидан таклифни илгари сурдилар. Шунингдек, дарсликлар тўпламларини ижарага бериш тизимини соддалаштириш ва уларни чиқариш бўйича харажатларни тўлақонли қоплаш мақсадида барча синфлар ва таълим тиллари учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўлови миқдорини бир хилда қўллаш бўйича билдирилган таклифни амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидладилар. Қўмита аъзоларининг фикрича, барча синфлар учун дарсликлар ижарасини бирхил 31-32 минг сўм деб, айрим синфлар учун икки ярим баробаргача ошириб белгилаш ўрнига дарсликларни икки қисмдан чоп этиш орқали уларнинг фойдаланиш муддатларини икки баробарга узайтириш, натижада дарсликлар ижарасида 40-70 миллиард сўмгача иқтисод қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Қўмита Ҳисоб палатаси томонидан тайёрлаган маълумотнома ва унда кўрсатилган Халқ таълими тизимида бюджет харажатларини 2018-2019 йилда бажарилиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, бунинг учун масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар қўлланиши, амалга оширилган ишлар юзасидан кенг жамоатчилик оммасига вазирлик сайтида маълумотлар бериб борилиши белгиланди. Келгусида бу каби камчиликларнинг олдини олиш мақсадида инсон омилини камайтириш, дастурий воситаларни кенг қўллаш, барча соҳаларга рақамлаштириш тизимини жорий этиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Видеоконференц алоқа шаклида ўтган йиғилиш сўнггида қўмитанинг твсиялари акс этган тегишли қарор вабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 344

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими