Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Чора-тадбирлар ижроси ва истиқболдаги вазифалар

Чора-тадбирлар ижроси ва истиқболдаги вазифалар

2020 йил 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг ижроси ҳамда истиқболдаги вазифалар” мавзуида видеоконференц алоқа тарзидаги давра суҳбати ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи масъуллари, мутасадди идора ва ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда салбий ҳолатни сезиларли даражада яхшилашга эришилди.

Айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида қаралиб, бу борада давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Президентимизнинг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шулар жумласидан.

Депутатлар мамалакатимизда бугунги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган бир қатор амалий ишлар ташкил этилганини таъкидлашди.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда замонавий билим даргоҳлари, илмга, ижодга ихтисослаштирилган муассасалар, спорт объектлари сони тобора ортиб бораётгани, юртимизда фаолият олиб бораётган фуқаролик жамияти институтларининг деярли кўпчилиги ёшлар ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шу билан бирга, Президентимиз раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган учрашувда Қонунчилик палатасига ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасидаги ишларни тизимли йўлга қуйиш ва амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш вазифалари тавсия этилган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Давра суҳбатида мазкур режага киритилган мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Парламент аъзолари таъкидлаб ўтишганидек, ушбу режада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, парламент назорати институтидан самарали фойдаланган ҳолда жорий йил давомида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ҳисобот ва ахборотларини эштиш ҳамда Ички ишлар вазирига парламент сўровини юбориш белгиланган.

Бундан ташқари, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолатини Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ўрганиш ҳам режага киритилган.

Қизғин муҳокамалар, фикр ва мулоҳазалардан сўнг режада белгиланган тадбирларни мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўз вақтида тўлиқ ва сифатли ижро этилиши юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. Ушбу вазифалар Қонунчилик палатаси томонидан доимий назоратда эканлиги таъкидланди.

 


Кўришлар сони: 186

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими