Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Стартапларни ташкил этиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш учун давлат дастурлари ишлаб чиқилади

Стартапларни ташкил этиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш учун давлат дастурлари ишлаб чиқилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда видеоконференцалоқа тарзида тадбир ўтказди.

Унда иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли инновацион ишланмаларни рағбатлантириш ва жадал ривожлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Парламентнинг тегишли қўмитаси томонидан ижро этувчи ҳокимият органлари, экспертлар ҳамжамияти билан фаол ҳамкорлик амалиёти кенг қўлланилмоқда. Бунинг натижасида барқарор инновацион ривожланишни таъминлайдиган, миллий иқтисодиётнинг техник ва технологик ривожланиши учун шароит яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари яратилмоқда. Бундай ҳамкорлик давомида мураккаб ижтимоий жараёнларни ҳуқуқий тартибга солишнинг истиқболли прогноз моделлари ишлаб чиқилиб, кейинчалик тегишли қонун лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

Тадбирда юқори самарали ва қайта тикланадиган кенг кўламли бизнес моделларини излаш ва қўллаб-қувватлашга мос эко-тизим яратиш масалалари, молиявий механизмларни ҳуқуқий тартибга солишнинг прогноз моделлари муҳокама қилинди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Стартаплар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

стартап-экотизимни ривожлантириш учун қулай ижтимоий ва иқтисодий шароитлар яратиш;

бошланғич экотизимни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор йўналишларни белгилаш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;

стартапларни ташкил этиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш учун давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини белгилаш;

стартап-экотизим қатнашчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмларини шакллантириш;

Венчур индустриясини ривожлантириш ва ҳамкорлик ташкилотларини рағбатлантиришда ёрдам бериш шаклларини аниқлаш ва бошқалар.

Давра суҳбати иштирокчилари – депутатлар, инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари, олимлар, инновацион ривожланиш соҳасидаги миллий ва халқаро экспертлар томонидан қонун лойиҳасининг матнига муҳим изоҳ ва таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида тайёрланган қонун лойиҳасининг истиқболи ва аҳамиятига кўра, уни қонун ҳужжатларида назарда тутилган келишув тартиб-таомиллари асосида тезроқ якунлаш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 182

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими