Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий ахборот ва телекоммуникация тармоқларига таъсири муҳокама этилди

ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий ахборот ва телекоммуникация тармоқларига таъсири муҳокама этилди

Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг миллий ахборот ва текоммуникация тармоқларига ижобий таъсири ва салбий оқибатларини таҳлил қилишга қаратилган онлайн-давра суҳбати ўтказилди.

Мамлакат Президенти шу йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш биринчи галда халқимиз манфаатларига мос келиши лозимлигини таъкидлаб, бу борада иқтисодий интеграциянинг стратегик жиҳатларига тўхталиб ўтган эди. Онлайн-давра суҳбатида Ўзбекистоннинг нуфузли халқаро иқтисодий ташкилотлар билан мулоқот ва рақобатга тайёргарлик юзасидан икки вазирликнинг ахбороти тингланди.

Хусусан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг миллий телекоммуникация ва интернет хизматлари нархларига ҳамда телекоммуникация бозори рақобатбардошлигига таъсири, соҳани тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник регламентлар билан ишлаш амалиёти, ахборот хавфсизлиги бўйича кўрилиши лозим бўлган муҳим тадбирлар тўғрисида таҳлилий маълумот берди.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида вазирнинг ўринбосари Азимжон Назаров Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда инновацион ва илмий техник фаолиятлар истиқболига оид йўналишлар таҳлили тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтди.

Онлайн-мулоқот орқали депутатлар мавзуга доир қатор саволларни ўртага ташладилар. Жумладан:

“ЕОИИ ҳамкорлик бизга Ўзбекистонда ҳозирги интернет ва уяли алоқа хизматлари учун нархлар билан боғлиқ қандай ўзгаришларни олиб келиши мумкин?”

“Сўнгги 3 йилда телекоммуникациялар соҳасида тарифлар ва нархлар рақобати бўйича қандай аниқ тадбирлар амалга оширилган ва бу ислоҳотлар келгусида ЕОИИ билан ҳамкорлик учун қанчалик ижобий таъсир кўрсатади?”

“Ҳамкорлик доирасида аъзо давлатлардан йирик оператор ва провайдерларнинг миллий телекоммуникация бозорига кириб келиши натижасида телекоммуникация соҳасидаги кичик бизнес субъектлари ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкинми?”

“Инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг асосий устунларидан бири бўлган “венчур” фондлар билан боғлиқ риск ЕОИИ билан ҳамкорликдан кейин ҳам кун тартибида қоладими?”

“Иттифоқ билан ҳамкорлик ўрнатилса, маҳаллий иш кучларининг мобилликни ошириш инновацион фаолият билан шуғулланувчи ёш изланувчилар ва катта ёшдаги тажрибали олимларнинг ЕОИИ аъзо давлатларга кетиб қолиш эҳтимоли қай даражада?”

Саволларга масъуллар ва мутахассислардан атрофлича жавоблар олинди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича қўмита томонидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 524

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими