Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар

Депутатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг видеоконференция алоқаси орқали кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари аъзолари, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари, Божхона қўмитаси, Олий суд ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг масъул вакиллари иштирок этган мазкур йиғилишда мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги масалаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Қўмита томонидан ЕОИИ билан ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Мудофаа доктринаси, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси каби бир қатор муҳим ҳужжатларда иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши, шунингдек, улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши юзасидан белгиланган нормалар асосида ўрганиб чиқилди.

Ушбу ҳужжатларда белгиланганидек, йиғилишда депутатлар ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириш, энг аввало, давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъмилашга қаратилиши лозимлигига асосий эътиборни қаратдилар.  

Шунингдек, ўрганишлар давомида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг таъсис ҳужжатлари ва иттифоқ томонидан имзоланган шартномалар, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликка оид материаллар ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги бўйича таҳлилий ва комплекс баҳолаш ишлари якунлари тўғрисидаги ахборот ҳамда бошқа таҳлилий материалларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ушбу ҳужжатларида аъзолари учун умуммажбурий бўлган талаб ва мажбуриятларни қабул қилишдан аввал, Ўзбекистон Республикасининг тегишли соҳаларида миллий манфаатлардан келиб чиқиб, тизимли таҳлиллар ўтказилиши ҳамда таҳлил натижалари асосида иқтисодиётимизнинг тармоқлари ушбу шарт-шароитларда нафақат фаолият кўрсатиши, балки ривожланиши ва рақобатбардош бўлиши учун кафолатланган иқтисодий, молиявий, ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилиши лозимлиги ва бу, ўз навбатида, ушбу асосларни амалда яратиш учун вақт ва тегишли моддий ресурслар зарур бўлади.

Шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 109-моддасига асосан, ҳар қандай давлат Иттифоқнинг кузатувчи-давлат мақомига эга бўлиши мумкинлиги белгиланган. Бунда кузатувчи-давлат учун Иттифоқ сиёсати ва унинг ташкилий тузилмалар фаолияти билан яқиндан танишишга, Иттифоқнинг тегишли идоралари билан амалда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга имкон беради.

Шундан келиб чиққан ҳолда, йиғилиш давомида қўмита аъзолари мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари билан бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Хусусан, Иттифоқнинг божхона фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларининг миллий қонунчилигимизга мувофиқлиги, улар ўртасидаги принципиал фарқлар, божхона иши, ташқи савдо ишлари, аъзо давлатлар билан чегараларнинг умумий ҳолати, аъзо давлатлар ўртасидаги товарлар ва шахсларнинг ҳаракатлари, миллий иқтисодиётимизга ижобий ва салбий таъсирлари каби муҳим масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Шунингдек, қўмита аъзоси А.Ҳамраев томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномада кузатувчи-давлат мақомини олган давлатга қўйилаётган талаблар, мажбуриятларга алоҳида эътибор қаратилиб, мажбуриятларни белгилашда тарафлар тенглиги принципларига риоя этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида бўлиб ўтган савол-жавоблар, билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда муҳокамалар натижасида қўмитанинг якуний хулосасини тайёрлаш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 496

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими