Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг соғлиқни сақлаш масалаларига таъсири

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг соғлиқни сақлаш масалаларига таъсири

Юртимизда барча соҳа ва тармоқларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Албатта, бундай шароитда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш муҳим роль ўйнайди. Бу эса, мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини оширишга эришиши учун халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва жаҳон бозорига интеграциялашув жараёнини жадаллаштиришни тақозо этади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январида Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги масаласига эътибор қаратиб, бу масала Олий Мажлис палаталарида атрофлича ўрганган ҳолда муҳокама қилиниб, халқ манфаатлари ва уларнинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олган ҳолда, асосланган хулоса бериши лозимлигини таъкидлаган эди.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва сиёсий партиялар фракциялари томонидан ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлигига оид таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 2 апрель куни Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласини ўрганишга бағишланган йиғилиши видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди.

Унда қўмита аъзоларидан ташқари, Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи раиси ҳамда Ҳукуматда ташкил этилган ишчи гуруҳнинг муҳокамадаги масалалар бўйича масъул аъзолари иштирок этди.  

Тадбирда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилишининг мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмлар айланишига, санитария-эпидемиология масалаларига, меҳнат миграцияси, хусусан, тиббиёт ходимлари миграциясига таъсири атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, ушбу интеграция натижасида очиқ бозорда ўрин олиш учун, мамлакатимизда хизматлар ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, ЕОИИ талабларига жавоб берадиган сифатни таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқаришга, жумладан, фармацевтика саноатига илғор технологиялар жалб қилиш орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва сарфлов материаллари сифати оширилади, кадрлар, хусусан, тиббиёт ходимларини тайёрлашда касбий малакасига бўлган эътибор кучаяди, инфратузилма санитария жиҳатидан яхшиланади.

Бундан ташқари, 200 га яқин санитария қоида ва нормалари қайта кўриб чиқилиб, такомиллаштирилиши уларни қўллаш билан боғлиқ барча ҳолатларда санитария ҳолати яхшиланишини таъминлайди.

Шу билан бирга, қўмита аъзолари ушбу интеграциядан кутиладиган импорт қилинадиган тиббий техникалар билан таъминланишга таъсири, тиббий ходимлар миграцияси, шунингдек, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар янада чуқур ўрганилиши лозимлигига эътибор қаратди.

Йиғилиш якунида қўмита хулосасини Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласини қайта чуқур ўрганган ҳолда беришга келишиб олинди.

 


Кўришлар сони: 590

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими