Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент комиссияси йилнинг устувор вазифаларини белгилаб олди

Парламент комиссияси йилнинг устувор вазифаларини  белгилаб олди

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг биринчи ташкилий йиғилишида мен ҳам Парламент комиссияси аъзоси сифатида қатнашдим.

Йиғилишда жорий йилнинг 24 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари олдига қўйилган устувор вазифаларга алоҳида эътибор берилди.

Парламент комиссиясининг янги таркиби 2020 йил давомида бажариладиган вазифаларни аниқлаб олди.

Давлат бюджетидан 2020 молия йили учун ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 38 млрд. 33 млн. 900 минг сўм маблағни давлат субсидияси, давлат гранти, давлат ижтимоий буюртмаси сифатида тақсимлаш бўйича қарор қабул қилинди.

Йил давомида ўтказиладиган давлат гранти танловларини “ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг муҳим ижтимоий аҳамиятга молик Давлат дастурларини амалга оширишдаги ижтимоий шериклигини давлат грантлари шаклида қўллаб-қувватлаш” Дастури тасдиқланди. Дастурда ҳар бир танловнинг мавзуси, ўтказиш вақти, йўналишлари ва ажратилган маблағлари белгиланди.

Бугунги кунда нафақат мамлакатимизда балки, дунё глобал муаммосига айланган короновирус инфекциясига қарши олиб борилаётган бир вақтда давлат гранти биринчи танлови айнан соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилганлиги айни муддаодир.

Мен Парламент комиссияси аъзоси сифатида кун тартибига қўйилган масаларни кўриб чиққан ҳолда қабул қилинаётган ушбу қарор катта масъулият талаб этишини ҳис қилдим. Биргина давлат гранти танловини ташкил этишдан то ўтказгунгача ортида қанча меҳнат борлигининг гувоҳи бўлдим.

ННТлар айни вақтда давлат ташкилотлари билан аҳоли ўртасидаги алоқани боғловчи кўприкни қуришда катта куч бўлишлари керак деб ҳисоблайман.

Ўзларининг илғор ғояларини олиб чиқиш билан бирга меҳнатларини кўрсата билишга бор кучларини сафарбар қилишлари лозим.

 

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

Парламент комиссияси аъзоси


Кўришлар сони: 534

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими