Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Моҳира ХЎЖАЕВА: Парламент комиссиясининг янги таркиби бугуннинг муҳим вазифаларига эътибор қаратди

Моҳира ХЎЖАЕВА: Парламент комиссиясининг янги таркиби бугуннинг муҳим вазифаларига эътибор қаратди

Куни кеча Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш буйича Парламент комиссиясининг биринчи ташкилий йиғилишида мен Парламент комиссиясини аъзоси сифатида иштирок этдим.

Йиғилишда жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чикиб, Парламент комиссиясининг янги таркиби ва асосий вазифалар белгилаб олинди. 2020 молия йили учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни давлат субсидияси, давлат ижтимоий буюртмаси ва давлат гранти шаклида тақсимлаш, масалалари кўриб чиқилди ва Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Йиғилиш давомида Давлат ижтимоий буюртмаси ҳамда давлат гранти иккита танловларини эълон қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Айни вақтда жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш зарур эканлиги бунда ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари "ижтимоий инновация лойиҳалари генератори"га айлантириш ижтимоий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиши яққол кўзга ташланмоқда.

Парламент комиссияси аъзолари бир овоздан давлат гранти биринчи танловини ҳозирги куннинг глобал муаммоси бўлиб турган коронавирус инфекцияси орқали юзага келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда короновирус инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш, профилактика қилиш, экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўналишида ўтказиш бўйича қарор қабул қилдилар.

Ҳар бир Парламент комиссияси аъзолари ўзлари бириктирилган ҳудудларда ҳар бир амалга ошириладиган лойиҳани асосли бўлиши, маблағларнинг мақсадли сарфланиши, энг асосийси фаолиятни инсон омилига қаратиш, яъни Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юрт ободлиги, аҳоли саломатлиги, ёшлар масаласи, миллатлараро тотувлик, оила мустаҳкамлиги масалаларига қаратиш лозимлигини ҳис қилди деб айта оламан. Албатта, ушбу вазифаларни бажаришда ҳар биримиздан катта масъулият талаб этилади.

Парламент комиссияси аъзоси сифатида бугун ҳар бир қарорни қабул қилиш нақадар катта масъулият эканлигини ҳис қилдим.

 

Моҳира ХЎЖАЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

Парламент комиссияси аъзоси


Кўришлар сони: 702

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими