Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қуйи палатадаги Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия аъзоларининг юртимиз хотин-қизларига мурожаати

Қуйи палатадаги Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия аъзоларининг юртимиз хотин-қизларига мурожаати

Муҳтарам онахонлар, азиз опа-сингиллар, қадрли қизларимиз!

Бугун биз Сизга мурожаат қилишни зарур, деб топдик. Чунки бутун дунёда аҳолини таҳликага солаётган касаллик сабабли, Ватанимизда ҳам ҳаёт тарзимизни ўзгартиришга, имкон даражасида мулоқотларни камайтиришга мажбур бўлмоқдамиз.

Президентимиз раҳбарлигида давлат ва Ҳукумат масъуллари касаллик тарқалишининг олдини олиш, синовли кунлардан беталофат ўтиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Тиббиёт, ички ишлар, савдо ходимлари бизни биринчи навбатда, ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун меҳнат қилишяпти. Бундан биз ҳам тегишли хулосаларимизни чиқаришимиз керак.

Аёл, аввало — Она. Бу мўътабар зот азалдан оила қўрғонида ободлик, хотиржамлик, тотувликни таъминлаб келаётгани учун ҳам ҳар доим қадрли ва азиз.

Бугунги синовли кунларда опа-сингилларимиз ана шу обод қўрғонимиз хотиржамлигини сақлашда яна бир марта ўзларининг оқила, сабр-қаноатли, зукко, билимдон эканликларини намоён қиладиган вақт келди.

Биз оиламиз, яқинларимиз, дўсту ёрларимизга доимо сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз. Бугун ана шу тилакларни амалда исбот қилишимиз керак. Кўчада ҳаммамизни кўзга кўринмас ёв кутмоқда, уни енгишнинг ягона усули бу — фарзандларимиз, яқинларимизнинг имкон даражасида кўчага чиқишини чеклаш, оддий гигиеник қоидаларга сўзсиз риоя қилиш. Бу ҳақда барча оммавий ахборот воситаларда зарур маълумот беримоқда.

Халқимизда бир нақл бор: “Ҳар қандай ёмонликнинг ортида бир яхшилик бўлади”. Балки бизнинг уйда қолишимиз, оила аъзоларимиз билан маълум муддат бирга бўлиш ўзимизга, фарзандларимизга, хонадонимизга синчиклаб назар солишга имкондир. Балки биз кундалик ҳаёт ташвишлари билан овора бўлиб қизларимизнинг ҳаёт тарзига, қизиқишларига, ўғилларимизнинг касб-ҳунар эгаллашига, китоб ўқишига, келинларимизнинг саломатлигига етарли эътибор бермагандирмиз. Ўзимиз ҳам охирги марта қачон бадиий китоб ўқиганимизни эслаймизми? Мана шу кунлардан фойдаланиб, фарзандларимизга уй юмушларини ўргатиш, халқимизга хос бўлган азалий қадриятларимиз ҳақида дарс ўтишимиз лозим.

Бизнинг фикримизча, бу муддат оиламизни янада жипслаштириш, келажак учун режалар тузиш учун энг қулай фурсат.

Бугун барчамизнинг зиммамизда ўзимиз, оила аъзоларимиздан тортиб, қўни-қўшни-ю, маҳалла аҳли, умуман, халқимизнинг сиҳат-саломатлигини асрашдек катта масъулият бор. Шу боис, ҳар бирингизни касалликдан сақланишга, фарзандларингиз билан вақтдан унумли фойдаланишга чақирамиз.

Карантин белгиланган саноқли кунлар ўтиб кетади, албатта. Биз бу синовдан оиламизни ҳамжиҳат қилиб, соғлом овқатланиш тартибига ўтиб, келажак учун энг самарали режалар тузиб, ёруғ юз билан чиқишимизга ишонамиз.

Тиббиёт ходимлари, шифокорлар тавсиясига риоя этиш ўзимиз ва оила аъзоларимиз саломатлигини кафолатлайди.

Карантин тартиб қоидаларига риоя этиш ҳар биримизнинг халқимиз олдидаги бурчимиздир.

 


Кўришлар сони: 519

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими