Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар: қўшни давлатлардан ўқишни кўчириб ўтказаётган талабаларга қўшимча имкониятлар яратиш лозим

Депутатлар: қўшни давлатлардан ўқишни кўчириб ўтказаётган талабаларга қўшимча имкониятлар яратиш лозим

Маълумки, қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган мамлакатимиз фуқароларига ўқишни юртимиздаги олий ўқув юртларига кўчириб ўтказиш имконияти яратилди. Қўшни давлатларда таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилган эди. Маълумот сифатида 2020 йилнинг 15 февраль ҳолатига кўра 36 466 та ариза келиб тушган. Бундан Тожикистондан – 9975 та, Қирғизистондан – 13694 та, Қозоғистондан 12792 та ариза келиб тушган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган мамлакатимиз фуқароларига ўқишни юртимиздаги олий таълим муассасаларига кўчириш масалалари муҳокама қилинди. Муҳокамага Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Абдували Ҳолиқов таклиф этилди.

Таъкидлаш лозим, ҳужжатлар асосан Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқаролардан келиб тушган. Келиб тушган аризалар республиканинг 80 та ОТМга тақсимоти тасдиқланган. Уларнинг рўйхати Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган.

Тиббиёт соҳаси бўйича таълим олаётган 4324 нафар ариза топширган талабалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт олийгоҳларига тақсимоти амалга оширилган. Тиббиёт соҳаси бўйича таҳсил олувчи талабалар фақат кундузги таълим йўналишларига тақсимланган.

2020 йил 15 февралидан 10 мартигача бўлган вақт оралиғида 12 144 та ариза қабул қилинган бўлиб, ундан 5600 дан ортиғи Қозоғистондан, 4600 дан ортиғи Қирғизистондан, 2000 га яқини Тожикистондан ўқишни кўчириб ўтказиш мазмунидаги аризалардир.

Муҳокамаларда депутатлар томонидани халқимизга берилаётган бундай имкониятдан ўзининг ғараз мақсадларида фойдаланаётган гуруҳларнинг мавжудлиги ачинарли ҳолат экани алоҳида таъкидланди. Бундай ҳолатлар юзасидан ички ишлар вазирлиги томонидан махсус ўрганишлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида депутатларга сайловчилар томонидан кўтарилаётган кўплаб саволларга ойдинлик киритишга тўғри келди. Жумладан, депутатлар масофавий таълим шакли бўйича ўқишни кўчириш юзасидан аниқ маълумотлар берилмасдан, қўшни давлатда таҳсил олаётган талаба ҳужжатларни олиб келиб, ариза топширганида масофавий шаклда ўқишни кўчириш мумкин эмаслиги ҳақида маълумот олиши ва ариза топшира олмаслиги, ўқишни асосан сиртқи ва кечки таълим йўналишига кўчириш учун рухсат берилгани ва нима сабабдан магистратура йўналишига кўчириш мавжуд эмаслигига эътибор қаратдилар. Шунингдек, кўчириш юзасидан қанча аризачига рад жавоби берилганлиги тўғрисида маълумот берилмаган, ўқишга қабул қилинишдан рад этилган фуқароларнинг кейинги тақдири ноъмалум. Юзага келанган масалалар юзасидан тезкор жавоб олиш учун кўрсатилган ишонч телефонлари билан боғланиш имконияти деярли йўқлиги, call марказлар мавжуд эмаслиги юзасидан изоҳ сўралди. Яна бир депутатни нима сабабдан фақатгина учта қўшни давлатдан кўчириш имконияти мавжудлиги, бошқа давлатлар масалан, Россия Федерацияси, Украина Республикасидан кўчириш имконияти йўқлиги қизиқтирди. Шу билан бирга халқ вакиллари томонидан қатор таклифлар илгари сурилди. Хусусан, 2020 йилнинг 15 мартига қадар ўқишни кўчиришга улгурмаган талабалар ёзда умумий асосда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 393-сонли қарори асосида ўқишни кўчириши, яъни имтиҳон топширмасдан ўқишни кўчиришга имконият яратиш зарурлиги, юқоридаги баённома асосида ўқишни кўчиришга улгурмаган талабаларга, муддатни семестр якунига қадар узайтиришга имконият бериш лозимлиги таъкидланди.

Ушбу саволларнинг юзага келишига Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан тўлиқ атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги кескин танқид қилинди. Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор, имкониятлар ва қулайликлар яратилаётган бир шароитда бу борада вазирлик томонидан ахборот тўлиқ ва тушунарли тарзда аҳолига етказилмагани, ва бу ўз навбатида фуқароларнинг сарсон бўлишига, қолаверса коррупциоген ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлгани айтиб ўтилди.

Муҳокамалардан якунида қўмита ҳамда комиссиянинг тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди.

 


Кўришлар сони: 1027

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими