Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистонда ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар истиқболи қандай?

Ўзбекистонда ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар  истиқболи қандай?

2020 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хусусийлаштириш, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни ўрганиш маркази билан биргаликда “Ўзбекистонда ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар: яратишнинг қонунчилик асослари ва истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда мамлакат иқтисодий ривожланишининг янги босқичида иқтисодиёт тармоқларида чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтишни жадаллаштириш ва давлат активларини бошқаришда бозор тамойилларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони билан 20192021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг таркибий ўзгартиришларининг асосий йўналишлари “Йўл харитаси тасдиқланди. Унга мувофиқ, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш ва унинг иқтисодий фаолиятини оптималлаштириш мақсадида қонунчилик базасини яратиш орқали давлат томонидан тартибга солишни қисқартириш чоралари кўрилади.


Шу муносабат билан ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотларни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. Ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотларнинг ташкил этилиши, шунингдек, давлат ва тадбиркорлар ўртасидаги ижтимоий шериклик ролининг ортиб бориши иқтисодий соҳада давлат бошқарувининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотларни ташкил қилишнинг концептуал асослари тўғрисида гап кетар экан, ҳар бир мамлакатда ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотларнинг таркиби, функциялари, ваколатлари турлича экани қайд этилди. Ўз ўрнида Ўзбекистонда ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотларни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган концептуал қоидалар айтиб ўтилди. Хусусан, яқин келажакда Ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш зарурати мавжудлиги таъкидланди.


Давра суҳбатида кун тартибидаги масала юзасидан бир қатор мутахассис ва экспертлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ғоя ва ташаббусларини илгари сурди.

Тадбир якуни бўйича иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди.

 


Кўришлар сони: 316

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими