Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар ва ёшлар учрашуви

Депутатлар ва ёшлар учрашуви

2020 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан «Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз» мавзусида депутат ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Депутатлар, парламент қуйи палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси аъзолари, Миллий гвардиянинг «Темурбеклар мактаби» ўқитувчи-мураббийлари ҳамда ўқувчилари қатнашган тадбирда миллий парламентимиз тарихи, унинг фаолияти, шунингдек, Қонунчилик палатасида фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар, комиссиялар ҳамда депутатларнинг фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида ёшларга қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни Қонунчилик палатаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқиш, ялпи мажлис муҳокамаларига тайёрлаш ва қонун лойиҳасини қабул қилиш жараёнлари хусусида сўзлаб берилди.

Шундан сўнг, ўқувчиларга парламент қуйи палатасида янги тузилган Ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзолари таништирилди ва улар иштирокида савол-жавоблар ўтказилди. Учрашув мобайнида комиссия аъзолари томонидан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини соддалаштириш, мавжуд имтиёзларни бекор қилиш ва барчага тенг имкониятларни яратиш, хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида эришаётган ютуқларини миллий таълим тизимига жорий қилиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан берган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Тадбир якунида ўқувчи ёшлар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди.


Кўришлар сони: 187

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими