Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия ўз вазифаларини белгилаб олди

Ёшлар масалалари бўйича комиссия ўз вазифаларини белгилаб олди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузилди. Шу куннинг ўзида комиссиянинг олдида турган вазифалари юзасидан илк йиғилиши ҳам ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ҳамда Ёшлар комиссиясининг 14 нафар аъзоси иштирок этдилар.

Тадбирда А.Саидов томонидан комиссиянинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларни давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан бажарилишининг таҳлилини олиб бориш, айниқса, ушбу вазифаларни бажаришда келиб чиқаётган масалаларнинг сабаби ва уларнинг ечими юзасидан таклифларни умумлаштириш устувор бўлиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2020 йил Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиши таъкидланди.

Йиғилишда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ролини ошириш, шунингдек ёшларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги ўрни ва таъсирини амалда таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, замонавий дунёқараш, билим ва кўникмага эга ёшларнинг билимларини ва демократик кўникмаларини янада ошириш учун кенг имкониятлар яратишда Қонунчилик палатасидаги Ёшлар масалалари бўйича комиссия ташаббускор бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Ушбу комиссия ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларда мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш ҳиссини кучайтириш, шунингдек ёшларнинг демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда, мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштиришга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этишга кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Шунингдек, ёшларнинг касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш масалалари комиссия фаолиятининг асосий мезонига айланади.

Давра суҳбатида билдирилган фикр ва таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Тадбир ташкилотчилари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

Кўришлар сони: 296

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими