Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қандай пишитяпти?

Депутатлар “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қандай пишитяпти?

2020 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг  Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган мазкур қонун лойиҳаси 2020 йил 11 февралида Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Батафсил муҳокама жараёнида парламент қуйи палатасининг турли фракциялари депутатлари қабул қилинадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат матнини такомиллаштиришга қаратилган кўплаб таклифларни билдирдилар.

Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси ҳамда турли давлат ҳокимият ва бошқарув органлари вакиллари, олим ва экспертлардан иборат Ишчи гуруҳ томонидан қонун лойиҳасининг биринчи ўқишда қабул қилиниши якунлари бўйича ҳужжат матнига моддама-модда ишлов бериш юзасидан иш бошланди.

Қонун лойиҳаси меъёрларининг жаҳоннинг ривожланган давлатлари муқобил қонунчилик актлари, шунингдек, намунавий қонунчилик тавсиялари билан қиёсий-таққослама таҳлил ўтказилди. Қонун лойиҳасини амалиётда инновацион фаолият эркинлиги ва иқтисодий жозибадорлигини таъминлайдиган меъёрлар билан тўлдириш борасида катта ишлар олиб борилди. Яна бир бор тадбиркорлик субъектларига эркин ва рақобатли муҳитда кенг фойдаланиш имконини берадиган давлат қўллаб-қувватлаши ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш усуллари рўйхати кенгайтирилиб, деталлаштирилди.

Олиб борилган иш орқали давлат инновацион сиёсатини амалга ошириш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ваколатларнинг аниқ чегаралари белгилаб берилди.

Мазкур давра суҳбатининг ўтказилиши қонун лойиҳасини эксперт ва бизнес доираларига ҳам тақдим этиш, унинг матнини такомиллаштириш юзасидан якуний таклиф ҳамда тавсияларни олишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Давра суҳбатида сўз олганлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, мамлакатимизнинг инновацион имкониятларини янада кенгайтиришнинг ҳуқуқий асосларини ҳамда соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилашга замин яратишини таъкидладилар.

Тадбир якунида билдирилган тавсияларни амалга ошириш доирасида олиб бориладиган ишлардан сўнг қонун лойиҳаси яқин кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишида иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритилади.


Кўришлар сони: 251

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими