Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон ва БМТ: 28 йил бирга

Ўзбекистон ва БМТ: 28 йил бирга

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ва Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлиб кирганининг 28 йиллиги ва ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари илмий экспертлар, шунингдек, магистрлар ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда 1992 йил 2 мартдан бошланган Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий босқичлари ҳамда устувор йўналишлари муҳокама қилинди.


Иштирокчилари таъкидлаганидек, Ўзбекистон кейинг йигирма саккиз йил давомида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадларини амалга оширишда БМТнинг фаол аъзоларидан бирига айланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш чоғида илгари сурган ташаббуслари глобал ва минтақавий даражада алоҳида аҳамият касб этди.

2015 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Барқарор ривожланиш стратегияси» эълон қилиниши билан Ўзбекистон ушбу глобал жараёнга фаол қўшилди. Шунингдек, инсониятнинг ривожланишига қаратилган мақсадларнинг 17 тасидан 16 тасига эришди.

Тадбир якунида муҳокама қилинган масалалар, билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


 


Кўришлар сони: 401

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими