Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар ёшлар билан учрашди

Депутатлар ёшлар билан учрашди

2020 йил 27 февраль куни Тошкент давлат архитектура институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоларининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг аҳамияти, унда ёшларга қаратилган катта эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ва ғамхўрликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Мурожаатномада Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қурилиш соҳасига алоҳида тўхталиб ўтилгани, хусусан, ҳозирги вақтда мазкур соҳа иқтисодиётнинг муҳим “драйвер”ларидан бирига айлангани таъкидланган эди. Ушбу тармоқни янада ривожлантириш учун қурилишга оид нормаларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий қурилиш технологиялари ва материалларини татбиқ этиш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги белгилаб берилди.

Ушбу тадбирнинг бўлғуси етук қурувчиларни тайёрлайдиган мазкур олий ўқув юртида ўтказилишида ҳам катта маъно бор, албатта.

Йиғилишда таъкидландики, белгилаб берилган устувор вазифалар доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига жорий йилнинг январь ойида «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳаси киритилди.

Айни пайтда Шаҳарсозлик кодексини янги таҳрирда қабул қилишни назарда тутувчи ушбу кодек парламент қуйи палатасида кенг муҳокама этилиб, маромига етказилмоқда.

Тадбирда мазкур қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, аҳамияти, унинг қабул қилиниши билан қандай ўзгаришларга эришилиши ҳақида ёшларга батафсил маълумотлар берилиши асносида уларнинг ҳам фикр-мулоҳазаларини олишга эришилди.

Очиқ ва самимий кечган ушбу учрашувда талабаларнинг саволларига қўмита аъзолари атрофлича жавоб қайтарди.


Кўришлар сони: 381

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими