Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари муҳокама этилди

Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек, 2020 йилдан чорвачилик, қоракўлчилик, балиқчилик, паррандачилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизми яратилади. Дарҳақиқат, чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Сир эмас, ушбу соҳада замонавий, инновацион ёндашувлар асосида тармоқ фаолиятини ташкил этмасдан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, бозор талабини сифатли, арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашнинг имкони йўқ.


Президентимиз томонидан 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши бу борада айни муддао бўлди. Самарқанд ветеринария медицинаси институти, унинг Нукус ва Тошкент филиалларида хорижий тажрибалар ва қўшма дастурлар, янгича ёндашувлар асосида ўқув режалари қайта ишлаб чиқилмоқда.

Шу йилги қабул квоталарини камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказиш мақсадида 2020-2021 ўқув йили учун 2400 дан ортиқ қабул квоталари режалаштирилди. Шу билан бирга, 700 ветеринария мутахассиси, 2 минг техник-осеменатор малакасини ошириш ҳам белгиланган.


Тармоқни малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрлар билан таъминламасдан кўзланган натижага эришиб бўлмайди.

Шу боис, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан хорижий ҳамкор университетлар билан қўшма таълим дастурлари яратиш, ўқитишнинг модул тизимига ўтиш режалаштирилган.

Бу жараёнга ўқув адабиётлари базасини рақамлаштириш, дунё илм-фани ютуқларининг электрон платформасини ташкиллаштириш, иновацион илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш, замонавий илмий-тадқиқот лабораториялари барпо этиш, ёш олимлар, профессор-ўқитувчиларнинг чет давлатларда малака ошириш кўламини кенгайтириш ҳам киради.


Кўришлар сони: 228

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими