Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

ТИББИЁТДА КОРРУПЦИЯ ЗАРПЕЧАКМИ?

ТИББИЁТДА  КОРРУПЦИЯ  ЗАРПЕЧАКМИ?

     Жорий йил 24 февраль куни Олий мажлис қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ ҳамда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш қўмиталарининг соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш борасидаги ишлар ҳақидаги соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

       Бундан бир ой муқаддам Ўзбекисмтон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида “коррупция жамиятни емирмоқда. Бу кишандан озод бўлиш чораларини кўришимиз ва ундан озод бўлишимиз керак”.-деган эди.

    Ҳақиқатдан бугун коррупция мамлакат тараққиётига тўсқинлик қилиб келаётган иллатлардан бири. У жамиятда ўзининг турли қиёфасини кўрсатиб, чирмовуқ сингари атрофни ўраб олишга интилмоқда. Хусусан тиббиёт соҳасини ҳам.


      Давлатимиз раҳбари ўз фаволиятининг илк кунларидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига сифатли тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиш имконини яратишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

     Сўнгги уч йилда соҳага оид 170 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Соҳани молиялаштириш ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. 2019 йилда тиббиёт соҳасига 12,1 триллион сўм ажаратилган. Жорий йилдаги эътибор ҳам бундан кам эмас.

    Масалан, биргина давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолини дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўп ёки қарийб 1,5 триллион сўм ажратилмоқда.


   Йиғилишда қайд этилганидек, эътибор давлат даражасида. Ўзгаришлар бор. Тиббий хизмат сифати ҳам яхшиланмоқда. Лекин соғлиқни сақлаш соҳасида кузатилаётган коррупциядан кўз юмиб бўлмайди. Баъзи “шифокор” ларнинг содир этаётган қинғир ишлари тизимда олиб борилаётган хайрли амалларга соя солиб турибди.

    Маълумотларга кўра, 2018-2019 йилларда соғлиқни сақлаш ходимларининг 581 нафари турли жиноятлар содир этиб, жавобгарликка тортилган. Шулардан 114 нафарининг қилган қилмиши коррупцион жиноят ҳисобланади. Хўш, 2020 йил қандай бошланди? Коррупцияни олдини олиш бўйича янгича ёндошувлар юзага келдими?

      Соғлиқни сақлаш вазири депутатларга бугунги ҳолат, бу борада кўрилган ва кўрилаётган амалий чоралар ҳақида ахборот берди.


      Айрим шифокорларга токи қўли тўлгунича пора бермасанг беморга қарамайди. Таъмагирларнинг сони ортиб бормоқда. Танишинг бўлмаса, тақдирингдан кўрасан. Демак, энди бу иллатга қарши курашишга жиддий ёндошишнинг фурсати етди, дейишди йиғилиш иштирокчилари.

    Мавзу қизиқ. Шу боис ахборот берувчиларга кўплаб саволллар берилди. Жавоблардан қониқиш ҳосил қилинмади.

        Йиғилишда коррупцияга қарши курашда ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳада электрон хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш ва бу балони тугатиш бўйича бошқа бир қатор таклифлар билдирилди.

     Вақт—олий ҳакам. Тиббиётда коррупциянинг илдизини батамом қуритишда эса, фурсатни бой бермаслик зурур.


Кўришлар сони: 680

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими