Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди

2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, тегишли вазирлик ва қўмиталар мутасаддилари, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги ва «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмаси мутасадди раҳбарлари, заргарлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.


Таъкидлаш лозимки, «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 18 майдаги «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чоралар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган мазкур қонун лойиҳасининг мақсади мамлакатимизнинг иқтисодий, илмий ва ижтимоий-маданий манфаатларини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси субъектларининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ҳамда уларнинг муомалада бўлиши соҳасида шартномалар тузиш хусусиятларини белгилашдан иборат.

Лойиҳада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги муносабатларни комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, заргарлик буюмлари асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш тизими, шунингдек, уларнинг сифатини назорат қилиш тартиб-таомилларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаган ҳолда такомиллаштириш масалалари эътиборга олинган. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги давлат органлари, бошқа иштирокчиларнинг ваколатлари ҳамда жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш кўзда тутилган. Соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шароит яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш масалалари ҳам эътибордан четда қолмаган.


Шу билан бирга, лойиҳада келгусида соҳада тенглик муҳитни яратиш, маҳсулотларнинг таннархини тушириш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тадбиркорлик субъектлари учун кўпроқ эркинлик ва имконият бериш асосида янги иш жойларини ташкил этишдан ҳамда солиқ тушумлар миқдорини кўпайтириш кабилар назарда тутилгани диққатга моликдир.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғаланиши тўғрисида»ги Қонуни фақат реализация қилишга мўлжалланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалашга бағишланган бўлиб, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасини тўлиқ қамраб олмаган.

Муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси эса, ушбу соҳада қимматбаҳо металларни ва тошларни қазиб олишни, уларни аффинаж қилишни, заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш тартибини, давлат органларининг ваколатларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга эгалик ҳуқуқларининг вужудга келишини, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, шунингдек соҳада рухсат этиш тизимининг асосларини белгилаб беради.

Бундан ташқари, ҳозирда ушбу соҳада мавжуд бўлган хуфёна иқтисодиётни бартараф этишга ва соҳада қонуний фаолият юритишга имконият ҳамда замин яратади.


Йиғилишда таъкидландики, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши республикамиз иқтисодиёт тармоқларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасидаги фаолият амалга оширилишига, қимматбаҳо металларнинг эркин муомилада бўлишига, тадбиркорлик субъектлари томонидан қимматбаҳо металларга хом ашё сифатида бўлган эҳтиёжнинг қондирилишига, улар томонидан қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқувчилардан ёки биржадан сотиб олиш имконияти яратилишига мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмларининг ишлаб-чиқарувчи корхоналарнинг сони ортишига, янги иш ўринлари яратилишига олиб келади.

Умуман олганда, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларнинг шу соҳадаги фаолиятини жадал ривожлантиришга, уларнинг ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилинишига, қимматбаҳо металларнинг ноқонуний айланмасининг олди олинишига ёрдам беради.

Тадбирда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар фикр-мулоҳазалари ва таклифлари муҳокама этилиб, қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 757

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими