Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

«MeningFikrim.uz» веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати юзасидан брифинг ўтказилди

«MeningFikrim.uz» веб-портали орқали тушган жамоат мурожаати юзасидан брифинг ўтказилди

2020 йил 21 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «MeningFikrim.uz» веб-портали орқали келиб тушган IMEI идентификация кодларини рўйхатдан ўтказиш учун тўловни бекор қилиш ҳақидаги жамоавий мурожаат юзасидан журналистлар учун брифинг ўтказилди.

Унда қайд этилганидек, парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Мобил қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш” масаласини ўрганиш бошланди.

Мазкур ўрганиш Олий Мажлиснинг «MeningFikrim.uz» ягона жамоатчилик ташаббуслари веб-портали орқали келиб тушган IMEI идентификация кодларини рўйхатдан ўтказиш учун тўловни бекор қилиш ҳақида жамоавий мурожаат бўйича қарорини тайёрлаш доирасида ўтказилмоқда.


Брифингда масалани ўрганиш учун парламентнинг тегишли қўмитаси томонидан депутатлар билан биргаликда IT-бизнеси, илмий ва эксперт доиралари вакиллари кирган ишчи гуруҳ тузилгани маълум қилинди. Таъкидланганидек, ўрганилаётган масала юзасидан қўмитанинг иши натижаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган махсус маъруза бўлиши керак.

Қўмита томонидан мазкур маърузани тайёрлаш доирасида қуйидаги турдаги ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:


- мобиль қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш миллий тизими фаолияти билан боғлиқ статистик ва молиявий маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;

- мобиль қурилмалар кодини рўйхатдан ўтказиш учун тушадиган маблағлар ҳажми ва олинган маблағларни аниқлаш ҳамда уларни мақсадли сарфлаш механизмларини ўрганиш;

- божхона статистикаси маълумотлари асосида мобиль алоқа техникалари импорти динамикаси таҳлили;


- импорт қилувчилар ва фуқаролар томонидан IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш амалиётини ўрганиш, ушбу фаолиятда муаммолар эҳтимолини аниқлаш;

 -  мобиль қурилмаларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказиш тизимини ташкил этиш ва фаолият юритиши халқаро тажрибасининг қиёсий-таққослама таҳлилини ўтказиш;

- фойдаланувчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказиш;

-  жорий қилинган мобиль қурилмалар кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимининг тартиби, мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш бўйича ахборот-тушунтириш ишларининг ўтказилиши самарадорлигини ўрганиш  ва бошқалар.

Ўрганилган ишлар асосида қўмита мобиль қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш учун тўловни бекор қилиш/қолдиришнинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, ушбу соҳада фаолиятни такомиллаштириш бўйича маърузада ўз фикрини баён қилади ва ушбу фикрни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этади. 

Кўришлар сони: 842

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими