Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Озарбайжон парламент сайлови натижалари депутатлар нигоҳида

Озарбайжон парламент сайлови натижалари депутатлар нигоҳида

2020 йил 19 февралда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасида Озарбайжонда бўлиб ўтган парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қулматов Шерзод ҳисоботи эшитилди. У жорий йилнинг 9 февраль куни Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисига бўлиб ўтган сайловда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигинининг Халқаро кузатувчилар миссияси таркибида кузатувчи сифатида иштирок этиб қайтди.

Ҳисоботда Озарбайжондаги умумий сиёсий ҳолат, парламент сайловларини ўтказиш тартиби, сайлов қонунчилиги, жараёни ва технологиялари, сайловолди ташвиқотнинг ўзига хослиги, овоз беришнинг якуний натижалари, халқаро кузатувчилар миссияларининг сайлов якунлари бўйича берган баҳоси ва бошқа масалалар тўғрисида батафсил маъломотлар берилди.

Ўн миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Озарбайжон Республикасида бу галги сайловларда 5,2 млн. сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, шундан 47,8 фоизи сайловларда иштирок этган.

Бутун мамлакат бўйлаб, Миллий Мажлиснинг 125 нафар депутатини сайлаш учун бир мандатли 125 та округ ташкил этилган бўлиб, 1314 нафар номзод ўзаро кураш олиб борди. Шундан 242 нафар номзод 19 та сиёсий партиядан кўрсатилган, қолган 1072 нафари эса мустақил номзодлардир.

Сайлов натижалари бўйича “Ени Азербайжан” партияси 72 та депутатлик ўринларини эгаллаб, ғалаба қозонди.

Депутатлар қардош Озарбайжоннинг янги парламенти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, икки мамлакат ўртасида имзоланган аҳдлашувларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини кучайтириш лозимлигини қайд этдилар.

 


Кўришлар сони: 506

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими