Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон ва Туркия: ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди

Ўзбекистон ва Туркия: ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди

2020 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” мавзуидаги давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур давра суҳбати давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳамда истиқболдаги режалар таҳлил этилди. Хусусан, давлатимиз истиқлолга эришган дастлабки кунларданоқ Туркия Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида биринчи бўлиб расман тан олгани, ўтган давр мобайнида ўзаро алоқалар динамик тарзда ривожланиб келгани, айниқса, кейинги уч йил ўзаро ҳамкорлик турли жабҳаларда тобора чуқурлашиб бораётгани қайд этилди.


Таъкидлаш жоиз, ўзбек ҳамда турк — туркий тилда сўзлашувчи икки халқ бўлиб, уларнинг маданияти, дини ҳамда урф-одатлари бир-бирига жуда яқин. Қолаверса, уларни азалий дўстлик, биродарлик ва қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Хусусан, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожида олий даражадаги ташрифларнинг алоҳида ўрни бор.

Ўзаро ташрифлар давомида Президентлар Шавкат Мирзиёев ҳамда Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнот, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 40 га яқин ҳужжат имзолагани бугунги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Туркияга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани, миллий парламентимизнинг Туркия парламенти билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон – Туркия” парламентлараро дўстлик гуруҳи тузилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.


2018 йил 30 апрелда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги нутқида турк халқи Ўзбекистонни ота юрти, Ўзбекистон халқини қардош халқ, Ўзбекистон Республикасини қардош давлат сифатида кўришини таъкидлаб, бу юртда етишиб чиққан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Имом ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳаким ат-Термизий каби буюк алломаларнинг илмий мероси бугунги кунда ҳам жаҳон илм дунёсида маёқ бўлиб нур таратаётганини алоҳида эътироф этган эди.

Давра суҳбати иштирокчилари, шунингдек, жаҳон сайёҳлик соҳасида
6-ўринни эгаллаган Туркия бир йилда 36 миллион сайёҳни қабул қилиши ва ушбу соҳадан 34 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад кўришини таъкидлаб, Ўзбекистон фуқаролари учун 2007 йилдан буён Туркияга визасиз кириш тартибини жорий қилгани, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида фармони билан турк фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий этилганини мамнуният билан қайд этдилар. Албатта, бу туркиялик фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг сайёҳлик соҳасида иш юритувчи малакали мутахассисларнинг Ўзбекистонга келишини анча осонлаштирмоқда.

Давра суҳбати қатнашчилари эътироф этганидек, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун икки давлатнинг манфаати ва энг асосийси, хоҳиши ҳам борлиги барчани қувонтиради.

Умуман олганда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзолари томонидан ушбу давра суҳбати давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни тегишли мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш, икки давлат ўртасида белгиланган вазифалар ижроси назоратини олиб бориш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш учун келишиб олинди.

 


Кўришлар сони: 412

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими