Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият тартибга солинади

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият тартибга солинади

2020 йил 14 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини биринчи ўқишга тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди. Унга қонун лойиҳаси ташаббускори – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси вакиллари ҳам таклиф этилди.

Қайд этилганидек, “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чоралар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳанинг мақсади келгусида ишчи муҳитни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари учун кўпроқ эркинлик ва имкониятлар бериш асосида янги иш жойларини ташкил этишдан иборатдир. Унда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат эгалигида бўлгани сингари юридик ва жисмоний шахслар эгалигида ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, қўмита мажлисида депутатлар қонун лойиҳасидаги баъзи камчиликларни тузатиш, лойиҳага тааллуқли барча ҳужжатлар Қонунчилик палатаси регламентига мувофиқ тайёрланган бўлиши ва тўлиқ тақдим этилиши лозимлигини қайд этиб ўтишди. Бундан ташқари, лойиҳада соҳада ишлатиладиган атама ва асосий тушунчаларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилгани, айрим моддаларнинг тўғридан-тўғри ишлайдиган норма талабига жавоб бермаслиги танқид қилинди.

Мажлис якунида қўмита аъзолари ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишда, мамлакатимизнинг заргарлик фаолиятни тартибга солишда асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаган ҳолда, уни палата мажлисида биринчи ўқиш учун депутатлар ҳукмига ҳавола этишга қарор қилдилар.


Кўришлар сони: 253

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими