Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Гаага конференцияси Устави ратификация қилиниши кутилмоқда

Гаага конференцияси Устави ратификация қилиниши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасида “Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

Маълумки, Гаага конференцияси 1893 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Гаага шаҳрида жойлашган халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади.

Ташкилотнинг асосий мақсади – халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашиш.

Ҳозирги кунда ташкилотга 82 та давлат, шу жумладан, Европа Иттифоқи аъзо саналади. МДҲ давлатлари орасидан эса, конференцияда Арманистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси иштирок этади.

Гаага конференцияси 1955 йил 15 июлда кучга кирган Устав асосида фаолият юритади.

Парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасида бўлиб ўтган муҳокамаларда мазкур ташкилот Уставини ратификация қилиш билан боғлиқ барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Қўмита аъзоларининг фикрича, мамлакатимизнинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиши  халқаро фуқаролик, оилавий ва хусусий ҳуқуқнинг унификацияси жараёнида Ўзбекистон Республикаси иштирокини таъминлашга, пировард натижада эса, давлатимиз халқаро ҳамжамиятга янада интеграциялашувини чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Муҳокамалар якунида қўмита аъзолари қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқиши учун тавсия этиш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Ушбу масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 691

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими