Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аёллар бандлигини таъминлашга эътибор кучаймоқда

Аёллар бандлигини таъминлашга эътибор кучаймоқда

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида аҳоли, айниқса аёллар ўртасида ишсизликни камайтириш, ишсизларни касбга ўқитиш, уларга ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар бериш ҳамда ижтимоий ёрдам усулларидан кенг фойдаланиш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатнинг демографик шароитидан келиб чиқиб сўнгги йилларда аҳоли, шу жумладан, ёшлар ва аёлларнинг ҳам меҳнат бозоридаги сони тобора ортиб бориши кутилмоқда.

Бу жараёнда Вазирлар Маҳкамасининнг 2001 йил 18-майдаги “Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроларини ташкил этиш тўғрисида”ги қорори асосида ташкил этилган фуқароларнинг вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган жойлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу масканларнинг бугунги кундаги ҳолати қандай, бир марталик ишга чиқадиганлар учун қандай шароитлар яратилган? Очиғини айтиш керак, ушбу саволлар жавоби қониқарсиз бўлиши тайин.

Айни пайтда мазкур йўналишдаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорликда “Кунлик ишчилар марказларида хизматлар кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида”ги Низом лойиҳаси тайёрланмоқда. Шу билан бирга бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида қўмита томонидан тайёрланаётган янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ҳам айни йўналишдаги масалалари ўз ичига олган нормалар ҳам акс этмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, хозирда кунлик ишчилар марказларини замон талаблари асосида ташкил этишга киришилди. Хусусан жорий йилнинг 11 февраль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида аёлларга мўлжалланган “Кунлик ишчилар маркази”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.


Мазкур бинода зарур шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, арзонлаштирилган овқатланиш шаҳобчаси, асбоб-ускуналарни ижарага бериш тизими, меҳнат муҳофазаси ҳақида тушунча берувчи кўргазмали қуроллар, маданий ҳордиқ чиқариш учун имкониятлар (кутубхона, шахмат-шашка тахталари) йўлга қўйилган.

Масканнинг очилиш маросимида Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси М.Ходжаева сўзга чиқиб, Президентимизнинг жорий йилги Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, мазкур марказнинг очилишидан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар, аёлларнинг жамиятимиздаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур марказ қатор қулайликларга эга. Унинг ишга туширилиши орқали аёлларнинг ёзнинг иссиқ ва қишнинг совуқ кунларида кўчада кутиб қолишларига чек қўйилади, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиқадиган салбий ҳолатларнинг олди олинади. Шунингдек, иш изловчиларни рўйхатга олишда эскича ёндашувларга барҳам берилади, бўш иш ўринлари билан танишиш имконияти яратилади, аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, иш берувчи ва иш изловчилар ўртасида мулоқот қилиш учун майдон юзага келади. Яна бир масала, рўйхатдан ўтган иш изловчиларнинг зарурий иш қуроллари билан боғлиқ муаммолари барҳам топади.

Меҳнат муҳофазасининг кафоланланишига эришиш мақсадида ташкил этилган мазкур марказлар фаолияти республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилиши режалаштирилган.

 



Кўришлар сони: 177

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими