Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қабул қилинганига бир йил тўлган Қонун нималарни ўзгартирди?

Қабул қилинганига бир йил тўлган Қонун нималарни ўзгартирди?

2020 йил 10 февраль куни Тошент давлат юридик университетида  «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганининг бир йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзолари, Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари, тегишли вазирлик ва идоралар, илмий-академик доиралар вакиллари қатнашган тадбирда иштирокчилар мазкур Қонун нормаларининг амалда бажарилишининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилдилар, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашдилар.

Қайд этилганидек, ушбу Қонунни қўллаш амалиёти унинг тўғридан-тўғри амал қилувчи муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида ўз вақтида қабул қилинганини кўрсатмоқда.


Халқаро шартнома лойиҳаларини идоралараро ишлаб чиқиш жараёнидаги талаблар кучайтирилиши, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш механизмининг жорий этилиши эса, ҳужжатлар сифати ошишига ҳамда фақатгина амалий аҳамиятга эга бўлган битимлар тузилишини таъминлашга хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди. Бунинг натижасида, 2019 йилда имзоланган битимлар сони 2018 йилдагига қараганда 40 фозидан ортиққа камайгани ҳам эслатиб ўтилди.

Шу билан бирга, йиғилиш қатнашчилари Ахборот теҳнологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали халқаро шартномаларни ягона тарзда ҳисобга олиш, инвентаризация қилиш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритишнинг электрон маълумотлар базасини яратиш борасидаги ишлар якунига етказилиши лозимлигини қайд этдилар.


Тадбир доирасида, шунингдек, халқаро шартномаларни тайёрлаш ва уларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш бўйича Услубий кўрсатмалар лойиҳасининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Давра суҳбати якунида янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунининг айрим қоидаларини амалга оширишни такомиллаштириш ҳамда вазирлик ва идораларнинг шартномавий-ҳуқуқий фаолиятини янада яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 158

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими