Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Илмий тўплам тақдимоти ўтказилди

Илмий тўплам тақдимоти ўтказилди

Қонунчилик палатаси бундан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича вазирлар ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиши лозим.

   Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

(Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқидан)  

2020 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “Парламентлар ва барқарор ривожланиш мақсадлари” деб номланган илмий тўпламнинг тақдимот маросими ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари, олимлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Қайд этилганидек, мазкур илмий тўпламда Ўзбекистон мустақил халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида жаҳон ҳамжамияти сифатида мустаҳкам ўрин эгаллагани ўз ифодасини топган. Ўзбекистон ўтган даврда кўплаб нуфузли халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЮНЕСКО, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Маълумки, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги “Кун тартиби”да баён этилган Барқарор ривожланиш соҳасидаги 17 мақсад (БРМ) 2016 йилда расман кучга кирди. БРМ барча мамлакатларни инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан бирйўла равнақ топишга кўмаклашишга даъват этади.

Президентимиз томонидан 2017 йил 7 февралда тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси кейинги даврда, ўзининг туб моҳиятига кўра, Ўзбекистонда сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ҳамда иқтисодий, маданий-маърифий ислоҳотларнинг стратегик дастурига айланди.

Депутатлар таъкидлаганидек, Ҳаракатлар стратегияси БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича Ўзбекистоннинг миллий “йўл харитаси” сифатида хизмат қилмоқда. Ушбу дастуриламал ҳужжат ва унинг устувор йўналишлари барқарор тараққиётни миллий даражада муваффақиятли рўёбга чиқаришга қаратилган.


Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқида Қонунчилик палатаси бундан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича вазирлар ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиши лозимлигини таъкидлаган эди.

Шу ўрнида давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масала – Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига оид 70 дан ортиқ халқаро шартномага қўшилгани, мазкур йўналишда БМТнинг устав органларида Ҳукуматимиз мунтазам равишда миллий ҳисоботлар бериб келаётганига эътибор қаратар экан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Қонунчилик палатаси ролини ошириш, халқаро ташкилотлар тавсиялари ижросини ташкил этиш, “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижро этиш ҳам қуйи палатанинг диққат марказида бўлиши кераклигини қайд этган эди.

Бунинг яққол мисоли бўлган ушбу тақдимот маросимида таъкидланганидек, мазкур тўпламда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва визифалар қабул қилиниб, уларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилингани ҳамда “Йўл харитаси” тасдиқлангани алоҳида кўрсатилган.

Шунингдек, миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан Ўзбекистоннинг йиллик ҳисоботини тайёрлаш, уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳамда БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгашига тақдим қилиш кўзда тутилган.


Давра суҳбати иштирокчилари эътироф этганидек, Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субьекти сифатида бундан буён ҳам БМТнинг устав ва шартномавий органлари, махсус механизмлар билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни жорий қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистонда ҳамда БМТга аъзо бўлган бошқа давлатларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятнинг халқаро ва миллий мониторингини такомиллаштиришда фаол иштирок этади.

“Парламентлар ва Барқарор ривожланиш мақсадлари: ўзига ўзи баҳо бериш учун воситалар тўплами” миллий парламент аъзолари, ҳуқуқшунос мутахассислар ва талабалар, умуман, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, унда “Барқарор ривожланиш мақсадлари нима?” деган саволга аниқ ва қизиқарли маълумотлар орқали атрофлича жавоб берилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзолари томонидан ушбу илмий тўпламни вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик орасида тарғоботини ташкил этиш билан биргаликда, Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари дастури ижросининг назоратини олиб бориш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилашга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 353

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими