Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Жойида ўрганилган масалалар парламентда муҳокама этилади

Жойида ўрганилган масалалар парламентда муҳокама этилади

Айни кунларда парламент қуйи палатасидаги депутатлик бирлашмалари ҳам, қўмиталар аъзолари ҳам ўз йўналиши бўйича жойларга чиқиб, аҳолини ўйлантираётган муаммолар билан танишиб, ўрганмоқда, тегишли соҳа ва тармоқлардаги масалаларни ечиш чораларини кўрмоқда.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоларидан бир гуруҳи томонидан жорий йилнинг 6-7 февраль кунлари Сирдарё вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилди.

Шу билан бир қаторда, Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳаси доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб “Ягона реестр” ахборот-коммуникация технологиялари орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни кўриб чиқиш ҳамда тайинлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Гулистон шаҳар бўлимида нафақа тайинлаш бўйича АКТ дастурининг ишлаш жараёни ўрганилди.

Мазкур янги АКТ дастури аҳолига қандай қулайликлар яратаётгани ҳолати юзасидан Гулистон шаҳар МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилди. Фуқаролар ушбу дастур нафақа тайинлашда шаффофликни таъминлаётгани, мутасадди ташкилот ва муассасалар томонидан бериладиган маълумотлар инсон омилисиз амалга оширилаётгани таъкидлади.

Шунингдек, учрашувларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламент томонидан қабул қилинаётган янги қонунлар мазмун-моҳиятини одамларга етказиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, вилоятнинг Боёвут туманида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида ташкил этилган амалий мулоқот чоғида янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича сўз юритилди. Ушбу янгилик юзасидан солиқ тизимидаги ўзгаришлар бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилди. Тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди. Улар фаолиятида дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрланди.

— Умуман олганда, қўмитамиз аъзолари томонидан бюджет, молия, иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳаларидаги муаммоларни мамлакатимизнинг барча ҳудудлари кесимида ўрганиш ишлари давом этмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Жавлонбек Эргашев. — Амалий аҳамиятга молик бу ишлар якунида ўрганилган масалаларни умумлаштириб, чуқур таҳлил қилиб, қўмита, фракция даражасида муҳокама этишни режалаштиряпмиз. Соҳадаги тизимли муаммоларни бартараф этиш учун ҳукуматга таклифлар тайёрлаймиз, керак бўлса, амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўришни мўлжаллаяпмиз.


Кўришлар сони: 327

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими