Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар жойларда тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганмоқда

Депутатлар жойларда тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қарор топган амалиётга мувофиқ, депутатлар халқ билан мулоқот олиб бориш, сайловчилар билан учрашиш, жойларда одамларни қийнаётган масалаларни ўрганиш мақсадида ҳудудларда бўлиб турибди.

Қайд этиш жоизки, бу сафарги ўрганишлар аввалгиларидан фарқли ўтяпти. Яъни, Қонунчилик палатасининг барча фракциялари, қўмиталари ўз йўналишидан келиб чиқиб, жойларда иш олиб бормоқда.

Хусусан, парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари 2020 йил 6 февралдан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида ҳудудлардаги асосан тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, уларнинг масалаларини ечиш билан шуғулланмоқда.

Бу сафарги ўрганишлар асосан вилоят ва туманларда эндокрин касаллик билан оғриган беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамга йўналтирилди.

Жумладан, депутатларининг бир қисми Андижон шаҳар эндокринология диспансери фаолиятини ўргандилар. Аниқланган муаммолар юзасидан маҳаллий ҳокимлик вакилларига маълумотномалар киритилди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ташаббуси билан Избоскан туманида ташкил этилган намунавий поликлиника фаолияти ҳам ўрганилди ва зарур тавсиялар берилди.

Самарқанд шаҳрида депутатлар МДҲ давлатларида ягона бўлган, Жанубий Корея давлатининг 5 миллион доллар миқдоридаги инвестиция маблағлари эвазига барпо этилган, тиббий воситалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонанинг ишга туширилишида қатнашдилар. Ушбу корхонада бугунги кунда фуқароларимизда катта эҳтиёж туғдираётган юрак-қон томирлари учун стендлар ишлаб чиқарилиши катта аҳамиятга эга.

Парламент қуйи палатаси Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги тиббий муассасалар фаолияти ҳам ўрганилмоқда.


Кўришлар сони: 245

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими