Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Халқ вакиллари – халқ орасида

Халқ вакиллари – халқ орасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган жорий йилги Мурожаатномасида “Бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун, аввало, илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади” деган фикрни алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

2020 йил 6 февраль куни парламент Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг бир гуруҳ аъзолари Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳар филиалида таҳсил олаётган талабалар билан учрашар экан, ёшларга Президентимизнинг ушбу Мурожаатномаси, унинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтириш бердилар. Талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.

Тадбир доирасида, шунингдек, халқ ноиблари мазкур ҳудудда жойлашган Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли Калмакир кон бошқармаси ҳамда Марказий таъмирлаш корхоналари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Корхонада меҳнат қилаётган ишчи ходимлар билан мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида суҳбатлашилди.

Шу билан бирга, депутатлар томонидан 2016 йил 22 сентябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг ижроси, корхонада ишчи ходимларга меҳнат муҳофазаси бўйича яратилган шароитлар, уларнинг моддий-ижтимоий қўллаб-қувватланиши, замонавий касб стандартлари тизимининг жорий этилгани, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш ўринларининг аттестациядан ўтказилгани, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.

Депутатлар томонидан бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбирда ишчи-ходимларнинг мамлакатимиз Президентининг Мурожаатномаси, парламент томонидан қабул қилинаётган қонун лойиҳалари ҳамда уларни янада такомиллаштириш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари тингланди.


Кўришлар сони: 459

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими