Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида жойлардаги амалиёт ўрганилмоқда

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида жойлардаги  амалиёт ўрганилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги сўзлаган нутқида парламент томонидан қабул қилинаётган ҳар бир қонуннинг ижроси бўлиши лозимлигини, қонун қабул қилингандан сўнг, албатта, ҳаётда ўзгариш бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Президентнинг 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 32-банди талаблари асосида ишлаб чиқилган, яъни суд раислари ваколатидан ишларни тақсимлаш билан боғлиқ нормаларни чиқариб, ишларни судьяларга фақат автоматик равишда тақсимланишини белгиловчи ўзгартиришларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ҳамда Оҳангарон туман судларида бир қатор ўрганишлар ва амалиёт билан танишувлар ўтказилди.


Тадбирларда Президентимизнинг 2017 йил 30 августдаги “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган 2017-2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастуридан келиб чиқиб, судьялар ўртасида ишларни автоматик тақсимланиши, суд мажлислари видеоконференцалоқа тизимининг жорий этилганлик ҳолати, суд мажлисларини аудио-видео қайд этилиши билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, муҳокамалардан ўтказилди.

Маълумки, 2018 йил 1 ноябрдан эътиборан жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судларда ишларни автоматик тарзда тақсимлаш тартиби амалга киритилган бўлиб, бугунги кунда судларга келиб тушаётган даъво аризалари (аризалар), фуқаролик, жиноят ишлари, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳамда материаллар автоматик тарзда ишларни тақсимлаш модули дастурий таъминоти орқали судьялар ўртасида тақсимлаб келинмоқда.

Муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси 2 та қонун, 3 та кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 6 моддани ўз ичига олган. Унга кўра, “Судлар тўғрисида”ги Қонундан суд раислари келиб тушган ишларни судьялар ўртасида тақсимлаш ваколати белгиланган нормани чиқариб ташлаган ҳолда, ишларни электрон тизимдан фойдаланган ҳолда инсон аралашувисиз автоматик тарзда тақсимлаш тартибини амалиётга тўлиқ жорий қилишни қонуннинг алоҳида моддасида белгилаш каби нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.

Муҳокамалар якунига кўра, судьялар томонидан мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан бир қатор асосли таклифлар берилди ва қўмита аъзолари мазкур таклифлар асосида қонун лойиҳасини маромига етказиш борасида тегишли чора-тадбирларни белгилаб олдилар.


Кўришлар сони: 468

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими