Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Кимларга корпоратив ва инфраструктура облигациялари чиқариш ҳуқуқи берилмоқда?

Кимларга корпоратив ва инфраструктура облигациялари чиқариш ҳуқуқи берилмоқда?

2019 йил 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлигидан масъул ходимлари иштирокида «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.


Бугунги кунда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги замонавий ҳамда халқаро талабларга жавоб бермайдиган нормаларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этмоқда.

Амалдаги қонун ҳужжатларида фақат акциядорлик жамиятлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, банклар корпоратив облигациялар чиқариши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Лекин корпоратив облигациялар чиқаришга қўйилган амалдаги шартлар ва талаблар ушбу жараённи аксарият акциядорлик жамиятлари учун ҳам қийинчиликларни юзага келтирмоқда.

Таклиф этилаётган лойиҳанинг асосий мақсади корпоратив қимматли қоғозларнинг чиқаришга қўйиладиган талабларни енгиллаштириш, республикадаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, миллий фонд бозори рақобатдошлигини ошириш, амалга оширилаётган лойиҳаларга аҳоли ва институционал инвесторларнинг бўш ресурсларини жалб қилиш учун тадбиркорлик субъектларига имконият яратишдан иборат.

Шундан келиб чиққан ҳолда, қонун лойиҳаси билан бир қатор янгиликларга йўл очилмоқда. Хусусан, масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларга корпоратив ва инфраструктура облигациялари чиқариш ҳуқуқи берилмоқда. Мазкур норманинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда фаолият юритаётган 150 мингга яқин масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларга корпоратив ва инфраструктура облигацияларни чиқариш имкониятини яратади. Бу, ўз навбатида, нафақат ташқи инвестицияларни, балки, ички инвестицияларни ҳам иқтисодиётга кенг жалб этиш имконини оширади.


Шунингдек, корпоратив ва инфратузилма облигациялари чиқариш шартлари эндиликда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари билан эмас, балки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги) томонидан белгилаш тартиби жорий қилинмоқда.

Бундан ташқари, агар облигация чиқариш тўғрисидаги қарор гаров, банк кафолати ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланса, ушбу қарор таъминот тақдим этувчи шахс ва таъминот шартлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозимлиги, бундай холатларда облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни таъминловчи шахс ҳам имзолаш таритиби белгиланмоқда. Бунда гаров билан таъминланмаган облигация чиқаришга ҳам рухсат берилмоқда.

Республикамизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида молия бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш масалаларига эҳтиёж туғилмоқда. Хусусан, микромолиялаштириш жараёнларини халқаро илғор амалиётга мувофиқлаштириш бўйича қонунчилик меъёрларини қайта кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ташкил этишда ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш учун замин яратди.

Парламент қуйи палатасига киритилган қонун лойиҳасида “Микромолиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4, 5, 6-моддаларига тегишли ўзгартиш киритиш таклиф этилмоқда. Унга мувофиқ, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида белгиланган миқдорлардан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш назарда тутилиб, микромолиявий хизматлар кўрсатишнинг ҳажмлари оширилмоқда.

Депутатлар микромолиялаштириш соҳасини тартибга солиш бўйича бир қатор хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилганига эътибор қаратиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун кредит ташкилотларининг салоҳиятини ошириш зарурлигини эътироф этдилар.

Киритилаётган ўзгартишлар аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, уларнинг тўлов қобилиятини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ошишига, энг асосийси, микромолиялаштиришнинг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилиб, мамлакатда микромолиялаш хизматларининг сезиларли даражада кенгайишига ёрдам беради.

Йиғилишда қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартишларнинг моҳияти, ҳуқуқий асослари ва долзарблиги депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Қўмита сиёсий партиялар фракциялари ва палата қўмиталари аъзоларининг билдирган фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, уни Қонунчилик палатасининг мажлисига киритишни тавсия этди.


Кўришлар сони: 556

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими