Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг асосий фаолият йўналишлари белгилаб олинди

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг  асосий фаолият йўналишлари белгилаб олинди

2020 йил 30 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари – сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, қуйи палата Девони раҳбарияти, Давлат бюджети бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизнинг 2020 йил ва келгуси йиллар учун барча соҳаларда амалга оширилиши зарур бўлган масалалар юзасидан устувор йўналишлар ҳамда вазифалардан келиб чиқиб, бу борада парламент олдига ҳам катта вазифалар қўйилганини алоҳида таъкидлади.

Бу борада парламент қуйи палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг асосий иш фаолияти, вазифалари нималардан иборат бўлиши кераклиги муҳокама марказида бўлди.

Йиғилишда республика ва маҳаллий давлат бюджетларини шакллантириш, қабул қилиш ва ижросини назорат этиш борасида янгича механизмларни ишлаб чиқиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Қўмита ўзининг 2020 йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишларини белгилашда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида тўсиқ бўлаётган соҳалар раҳбарларига парламент ва депутатлик сўровларини юборишга алоҳида эътибор қаратиши кераклиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган дастурлар, “йўл харита”лари ва чора-тадбирлар режаларининг амалга оширилиши натижадорлиги қўмита томонидан мониторинг қилиб борилиши вазифа этиб белгиланди.

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида назарда тутилган, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришга хизмат қиладиган бир қатор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқилиб, қабул қилиниши учун ҳозирданоқ пухта тайёргарлик кўриб, ишга киришиш лозимлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг эълон қилинган Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, мутасадди вазирликлар, давлат қўмиталарининг қонуности ҳужжатлари билан ўз вақтида танишиб боришлари ҳамда қонунчиликка тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ташаббуси билан чиқиши кераклигига эътибор қаратдилар.

Йиғилишда иқтисодий ислоҳотларнинг энг долзарб вазифаларидан келиб чиқиб, ҳар бир қўмита аъзосининг вазифаси, фаолият йўналишлари белгилаб олинди. Бу борада Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаш, унинг имкониятидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани қайд этиб ўтилди.

Қўмитанинг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Кўришлар сони: 461

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими