Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ватан – муқаддас, уни ҳимоялаш — шарафли бурч

Ватан – муқаддас, уни ҳимоялаш — шарафли бурч

2020 йил 8 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги муносабати билан «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги кафолати ҳисобланган миллий армиямизнинг мудофаа салоҳияти, ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларни такомиллаштириш истиқболлари муҳокама марказида бўлди.


Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг самарасини янада оширишда янгидан қабул қилинган Мудофаа доктринаси муҳим аҳамият касб этади. Ушбу доктрина Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик тамойилини, чет эл давлатлари билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантиришни ифода этади. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бўйича принципиал ёндашувлар, уларни қўллаш асослари, Қуролли Кучлар олдида турган вазифалар ҳамда миллий армиямиз қурилиши ва ривожланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналишлар белгиланган. 

Қайд этилганидек, юртимиз геостратегик жойлашувининг ўзига хослиги, шунингдек, минтақада вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Қуролли Кучлар бирлашмаларининг вазифа ва тузилмалари қайта кўриб чиқилди. Ҳарбий бошқарув тизими оптималлаштирилиб, жанговор самарадорлиги бўлмаган, бир-бирини такрорловчи тузилмалар ўрнига жанговор бригадалар ташкил этилди. Армияни янги қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа учун “Зенит” ракета комплекслари, алоҳида учувчисиз учар аппаратлар эскадрильяси, зирҳли техникалар, вертолётлар билан таъминланди. Натижада 2019 йил якунлари бўйича мамлакатимиз миллий армиясининг ҳарбий қудрати икки баробарга ошди.


Юртимизда ҳарбий соҳани модернизация қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, армиянинг жанговор салоҳиятини ошириш, мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, унинг давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш борасидаги чораларни янада кучайтириш, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириш масалаларига давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани иштирокчилар томонидан эътироф этилди.

Давра суҳбати якунида ҳарбий хизматда алоҳида ютуққа эришаётган бир гуруҳ офицер ва аскарлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


 


Кўришлар сони: 351

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими