Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи — муҳокама марказида

Ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи — муҳокама марказида

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги даврида ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имкониятлар яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган ёшларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бош мақсад қилиб олинди. Ушбу мақсадларни рўёбга чиқаришда Президентимизнинг қатор Фармон ва қарорлари, Давлат дастурлари, чора-тадбирлар қабул қилиниб, амалиётга кенг жорий этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан парламент қуйи палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузилгани ҳам бу борадаги энг диққатга молик ишлардан бири бўлган эди.

Бу жиҳат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг 2020 йил 7 январь куни ўтказилган навбатдаги йиғилишида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда мазкур комиссиянинг ўтган йиллардаги фаолияти, амалга оширган ишлари ҳамда келгусидаги режалари муҳокама марказида бўлди.


Йиғилишда иштирокчилар томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев яқинда пойтахтимизда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви ҳам мамлакатимиз ёшлари ҳаётида унутилмас кун бўлиб қолгани эътироф этилди. Мазкур учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бугунги кунда ёшларни қийнаётган энг муҳим масалалар юзасидан мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилгани, шу билан бирга, учрашувда қатнашган ёшлар томонидан кўплаб таклифлар ҳам билдирилгани ёшлар масаласи давлатимиз раҳбарининг доимий диққат-эътиборида эканидан далолатдир.

Комиссия фаолияти давомида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишида Қонунчилик палатасининг ролини ошириш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, замонавий дунёқараш, билим ва кўникмага эга ёшлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, комиссия аъзолари томонидан қуйи палатада кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларига бевосита ёшлар масалаларига тааллуқли ҳамда ёшлар манафаати билан боғлиқ бўлган қатор таклифлар қонун лойиҳалари бўйича тузилган Ишчи гуруҳларига тақдим этилди.

Ўтган давр мобайнида комиссия томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўрганишлар олиб борилди. Хусусан, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, таълим олиш ҳуқуқи билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича ўрганишлар, таҳлиллар ўтказилиб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Бу таклифлар, хусусан, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларида ўз аксини топди.


Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги маърузасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига мамлакатимиз ёшларининг эркин кириб чиқадиган муҳит ва шароит яратиш юзасидан белгилаб берилган вазифа ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни Қонунчилик палатаси мажлисларида қонунлар қабул қилиниши жараёни билан яқиндан таништириш ҳамда депутатларининг ёшлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш масаласи комиссиянинг доимий эътиборида бўлди. Ўтган даврда ёшлар учун Қонунчилик палатасида 166 та экскурсия ташкил этилиб, уларда жами 6281 нафар йигит-қиз иштироки таъминланди.

Бундан ташқари, ёшлар депутатлар бирлашмаларининг йиғилишиларига, қолаверса, Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисларига ҳам таклиф этилиб, қонун лойиҳалари муҳокамаларида бевосита иштирок этиши учун шароит яратилди. Шунингдек, улар Қонунчилик палатаси депутатлари билан юзма-юз суҳбатлашиб, ўзларининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириш имконига эга бўлдилар. Бу Президентимизнинг « … ёшлар қонун қабул қилиш жараёнларидан бошлаб партиялар ўртасида рақобат бўладиган мажлис ва тортишувларни ўз кўзи билан кўрсин, депутатлар билан мулоқот қилсин. Демократия мактабини фақат китобдан эмас, балки мана шундай жонли муҳитдан ўргансин», деган гапининг амалий тасдиғи бўлди.

Умуман, комиссия томонидан ўтказилган 87 та давра суҳбати, 11 та семинар, 7 та конференция ҳам ана шундай муҳим мақсад рўёбига хизмат қилди.

Йиғилиш давомида комиссия фаолияти билан боғлиқ қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Комиссия аъзолари, депутатлар, ёшлар вакиллари давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, улар учун яратилган шарт-шароитлар, берилган имкониятлар тўғрисида ўз фикрларини баён қилдилар.

Тадбир якунида комиссиянинг келгусидаги фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Тадбир ташкилотчилари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

Кўришлар сони: 591

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими