Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмитада вазирлик ахбороти эшитилди

Қўмитада вазирлик ахбороти эшитилди

2019 йил 26 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги
Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Қурилиш вазирлигининг ахбороти эшитилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан қурилиш вазири ўринбосари соҳадаги коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, ходимлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рухсат этиш ва лицензияга оид тартибларни соддалаштириш, қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат ўрнатиш, соҳа мутахассисларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳани инновациялар ёрдамида такомиллаштириш бўйича бажарилган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Вазирликнинг ахбороти юзасидан қўмита аъзолари сўзга чиқиб, вазирлик тизимидаги коррупциявий ҳолатлар тадбиркорлар ҳамда фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани, соҳага доир қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш, уларда коррупцияга шароит яратадиган қоида ва нормаларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш, шунингдек, соҳада юзага келаётган коррупция билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, бундай ҳолатлар юзага келишига сабаб шарт-шароитларни чуқур ўрганиш орқали доимий назорат олиб бориш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

Тадбирда мазкур масалалар юзасидан қурилиш вазирлиги мутасаддиларининг жавоблари эшитилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан ишчи гуруҳини ташкил этиш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва масалаларни биргаликда ҳал қилиш мақсадида вазирликка парламент билан ўзаро мулоқотни янада кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Тадбир якунида билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида қўмита қарори қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 755

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими