Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон — Япония:  алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

2019 йил 11 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Парламентаризмнинг япон тажрибаси ва Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда депутатлар, Япония парламенти ва Олий Мажлис парламентлараро дўстлик гуруҳи вакиллари, Тошкентдаги Нагоя университети ваколатхонаси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ҳамда уларни янада ривожлантиришдир.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги давлатлараро муносабатларнинг муҳим таркибий қисми бу – парламентлараро алоқалар бўлиб, ушбу тизимдаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш зарур. Шунингдек, Олий Мажлиснинг мамлакатимиз ҳаётидаги ҳамда Ўзбекистон давлатчилигини барпо этишдаги ўзига хос ўрни юқори баҳоланди.

Япония парламентарийларининг Ўзбекистондаги сўнгги парламент сайловларида кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани ва уларнинг натижаларига ижобий баҳо бергани ҳамда жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда халқаро кузатувчи сифатида қатнашиши қайд этилди. Давра суҳбати давомида иштирокчилар сўнгги йилларда кузатилган давлатлараро алоқаларнинг барча соҳаларида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини фаоллаштириш тенденциясидан қониқиш ҳосил қилгани таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга бўлажак ташрифи ҳақида ҳам фикрлар билдирилди. Бўлажак ташриф, шубҳасиз, мавжуд самарали алоқаларни янада юқори поғонага кўтаришга, давлатлараро муносабатларда янги босқичнинг бошланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Давра суҳбатида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги парламентлараро, маданий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда уларни янада жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 


Кўришлар сони: 944

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими