Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда?

Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда?

Бу йил парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун билан мустаҳкамланмоқда. Бу, албатта, давлат бошқаруви секторининг барча даражаларининг бюджет борасидаги масъулиятини оширади ҳамда бюджет ижроси интизомини янада мустаҳкамлайди.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қўмиталарда қизғин муҳокама этилаётган бир қатор муҳим масалалардан бири ҳам, шубҳасиз, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлиб турибди. 

Парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари ишчи гуруҳи томонидан ушбу қонун лойиҳаси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ушбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ажратмаларини тасдиқлаш, бюджет жараёни ва бюджет даражалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ҳамда уларни тайёрлаш учун асос бўлган макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари тўғрисида маълумотларни беришдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг номи юқорида қайд этилган қарорида бюджет маълумотларининг очиқлигини янада ошириш мақсадида бюджет маблағларининг шаклланиши ҳамда сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги тартиби белгиланган. Ушбу тизимга кўра, 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинади ва халқ вакиллари томонидан назоратга олинади.

Парламентга тақдим этиладиган Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ва Бюджетномада аҳоли ҳамда ташқи ҳамкорларимизга мамлакат бюджетининг ҳолати очиқ-ойдин, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда кўрсатилади.

Депутатлар таъкидлаганидек, эндиликда республика бюджети Олий Мажлис томонидан, маҳаллий бюджетлар эса, жойлардаги маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинади. Қолаверса, харажатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади. Бу мазкур вазирлик ва идораларнинг мустақиллигини ошириш билан бирга, уларнинг харажатлари самараси учун масъулиятини ҳам кучайтиради.

Парламент қуйи палатасидаги қўмиталар аъзолари “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси такомилига етказишда ҳар бир масалага алоҳида, катта масъулият билан ёндашдилар.

Муҳокама этилган масала юзасидан қўмиталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 265

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими