Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?

Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита аъзолари «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқдилар.

Йиғилишда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим қилинган мазкур қонун лойиҳаси Президентимиз томонидан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 96-моддаси қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, парламентга киритилган.

Мамлакатнинг бош молиявий ҳужжати амалиётда биринчи марта қонун лойиҳаси сифатида парламент Қонунчилик палатасига тақдим этилмоқда.

Қўмита асосан қонун лойиҳасини соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар юзасидан қизғин муҳокама қилди.

Таъкидландики, мазкур лойиҳада 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 14,8 трлн. сўмни ёки 2019 йилги тасдиқланган параметрларга нисбатан 33,6 фоизга ошган ҳолда жами харажатларнинг 11,3 фоизини, ЯИМнинг эса 2,3 фоизини ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги Давлат дастурларини амалга ошириш мақсадида Давлат бюджетидан қўшимча 718,7 млрд. сўм кўзда тутилган.

Шу билан бир қаторда, 2020 йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларини харид қилишга ажратиладиган маблағларни ошириш сиёсати давом эттирилади. Айни йўналишда дори-дармон ва боғлов воситалари учун харажатлар 1 432,3 млрд. сўмни ёки 2019 йилги тасдиқланган параметрларга нисбатан 30 фоизга кўпни ташкил қилиниши режалаштирилган.

Умуман олганда, «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасида назарда тутилган ўзгаришлар соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси қўмита аъзолари томонидан ҳар томонлама муҳокама этилди.

Бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда парламент назоратини амалга ошириш долзарб аҳамият касб этади. Бу борада парламент халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари корпусига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилгани ҳолда, иштирокчилар томонидан билдирилган фикр ва таклифлардан келиб чиқиб, қўмитанинг тегишил қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 199

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими