Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Адлия органлари ва муассасалари фаолияти – парламент назоратида

Адлия органлари ва муассасалари фаолияти – парламент назоратида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 11 ноябрь куни ўтказилган мажлисида Адлия вазири ўринбосари А.Тошқуловнинг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил учун мўлжалланган фаолият самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш асосий мезонларининг учинчи чоракда бажарилиши тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.

Таъкидлаб ўтилдики, Адлия вазирлиги томонидан Баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларни бажариш ва уларга эришиш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, вазирлик томонидан 15 та бандда кўрсатилган 39 та тадбирнинг бажарилиши назарда тутилган бўлиб, шундан 11 та банддаги 14 та топшириқнинг ижро муддати 2019 йилнинг I-III чораклари этиб белгиланган.

Аммо ўтан давр мобайнида топшириқлардан 2 таси якунига етказилмасдан қолган. Хусусан, ФҲДЁ органлари архивларидаги 20 миллионта ҳужжатни рақамлаштириш учун зарур ускуналарнинг етказилиши ҳамда аутсорсинг шартлари асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб қилиши бўйича таклифлар кўриб чиқилиши топширилган бўлса-да, мазкур топшириқ ижроси бўйича зарур маълумотлар тақдим этилмаган.

Депутатлар бажарилиши мўлжалланган мақсадли вазифаларнинг асосий тадбирларини поёнига етказиш юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мумкин қадар қисқартириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, шунингдек, давлат хизматлари марказларида идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли учун мақбул қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, мажлисда депутатлар Адлия вазирлигининг ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини олиб бориш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятида мавжуд бўлган бир қатор камчиликларга эътибор қаратдилар.

Қайд этиш жоизки, қонун лойиҳаларини киритиш чоғида Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа қонунчилик ташаббуси субъектлари вазирликлар, идоралар, асосийси, Адлия вазирлиги билан келишиб олади. Аммо ушбу келишувлардан сўнг ҳам қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қайта-қайта ишланмоқда, ўзгартишлар киритилмоқда. Бу, депутатлар фикрича, қонун лойиҳалари келишиб олиниши жараёнига юзаки ёндашилаётганини англатади.

Эшитув давомида парламент аъзолари томонидан билдирилган таклифлар асосида Адлия вазирлигининг давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳисоботи эшитуви якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 443

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими