Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳоли бандлиги соҳасидаги муносабатлар такомиллаштирилмоқда

Аҳоли бандлиги соҳасидаги муносабатлар такомиллаштирилмоқда

янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида 

2019 йил 7 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро муҳокама бўлиб ўтди.

Масаланинг долзарблигини инобатга олган ҳолда, тадбирга қўмита аъзолари билан бирга, сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари вакиллари, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда янги барқарор иш ўринларини яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, фуқароларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, миллий меҳнат кучи рақобатбардошлиги ва касбий даражасини ошириш энг долзарб, устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу билан бир қаторда, айни пайтда меҳнат бозоридаги вазиятни тубдан яхшилаш, меҳнат муносабатларини ҳозирги замон бозор иқтисодиёти талаблари асосида ривожлантириш, инвестиция фаоллигини ошириш ва ижтимоий ривожлантириш мақсадларига эришиш учун “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш давр тақозосига айланди. Яъни, кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши муайян даражада ўтган йилларда шаклланган қонунчилик базасига, шунингдек, норма ижодкорлиги жараёни сифатига боғлиқ.

Бугунги амалиётда ушбу йўналишда мавжуд камчиликлар турли соҳалардаги ижтимоий муносабатларни тарқоқ ҳолда тартибга солишдек салбий амалиётнинг давом этишига олиб келмоқда. Бу эса, ҳуқуқий коллизиялар, ҳуқуқни қўллашда турлича талқин қилиш ва мураккабликлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Маълумки, мазкур қонун лойиҳаси жорий йил 22 октябрь куни Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишида концептуал жиҳатдан маъқулланган эди. Қўмита томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси йиғилиш иштирокчиларида қизғин муҳокама келтириб чиқарди.

Йиғилишда депутатлар ва экспертлар томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, меҳнат муносабатларининг янги шаклларини, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш билан боғлиқ шаклларини жорий этиш ҳамда меҳнат муносабатлари механизмларини янада такомиллаштириш тобора долзарблик касб этаётгани таъкидланди.

Тадбирда янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида бандлик соҳасига хусусий секторни жалб этиш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш, бандликнинг янги шаклларидан (вақтинчалик ишлар, хусусий шахсларда ёлланиб ишлаш, масофадан туриб ишлаш, жисмоний шахсларда ёлланиб ишлаш), шунингдек, бандликнинг анъанавий, охиригача тартибга солинмаган шаклларидан фойдаланишда юзага келадиган меҳнат муносабатлари хусусиятларини белгилашни назарда тутиш билан бирга, иш ўринлари яратаётган, ишга жойлашишга кўмаклашаётган “иш берувчи”ларни рағбатлантириш тизими жорий этилаётгани ижобий ҳолат сифатида баҳоланди.

Шу ўринда йиғилиш иштирокчилари томонидан “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳририни “иш билан таъминлаш” тушунчасини кенгайтирган ҳолда, “бандлик” тушунчаси билан алмаштириб, “Аҳоли бандлиги  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тартибида кўриб чиқиш таклифи берилди.

Лойиҳа юзасидан парламент қуйи палатасидаги ҳар бир сиёсий партия фракцияси вакилларининг фикрлари тингланди.

Йиғилиш якунида қўмитанинг қонуннинг янги таҳрирда тайёрланган лойиҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 342

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими