Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари қандай келишилади?

Норматив-ҳуқуқий  ҳужжат лойиҳалари  қандай келишилади?

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида қонун лойиҳалари устида қизғин муҳокамалар ўтказилмоқда.

2019 йил 7 ноябрь куни парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг янги таҳририни иккинчи ўқишга тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнини кучайтиришга йўналтирилган қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири эса, қонунчилик базасини тизимлаштириш, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлашдир.

Шундан келиб чиқиб тайёрланган ва шу йилнинг 19 сентябрь куни Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган мазкур қонун лойиҳасида норма ижодкорлиги фаолиятининг асосий принциплари, асосий тушунчалар, норматив-ҳуқуқий ҳужатларнинг турлари ва ўзаро нисбати, лойиҳаларни келишиш тартиб-таомиллари, муддати ҳамда бошқа масалаларга аниқлик киритилиб, кенг ёритиб берилган.

– Мазкур қонун лойиҳасида, биринчи навбатда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғридан-тўғри ишлашига устувор даражада эътибор қаратиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини ҳуқуқий, молиявий ва коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этишга оид нормалар аниқ ифода этилиши мамлакатимиз қонунчилик амалиётини юқори даражага олиб чиқади, – дейди Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ўринбосари Акмал Раҳмонов. – Айниқса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этишда фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари кенг иштирокини таъминлаш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириш орқали муҳокама қилиш мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Лойиҳада бир қатор янги нормалар таклиф этилган. Жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тегишли идоралар билан келишиш тартиби, бунда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг масъулияти белгиланган. Шунингдек, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш билан боғлиқ нормалар ҳам ўз ифодасини топган.

Тадбирда ишчи гуруҳи аъзолари мазкур қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партияларнинг фракциялари, экспертлардан тушган таклиф ва мулоҳазаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

 

 


Кўришлар сони: 1340

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.08.2020
Депутатларнинг жиддий эътирозига нима сабаб бўлди?

Ҳисоботда келтирилишича, фармон билан қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш...

07.08.2020
Божхона органларида Давлат дастури ижроси ҳолати қандай?

 2020 йил 7 август  куни куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари...

07.08.2020
Вазир жавоби депутатларни қониқтирди...ми?

Вазир берган жавобга кўра, республика аҳолисини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган...

Тадбирлар тақвими