Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Маҳаллий ҳокимликларнинг ўз бюджетини қабул қилиши қонун билан мустаҳкамланади

Маҳаллий ҳокимликларнинг ўз бюджетини қабул қилиши қонун билан мустаҳкамланади

Кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида иқтисодий ва молиявий статистика маълумотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда бюджет жараёни очиқлигини оширишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ишларга давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўляпти.

Ушбу қарорда 2020 йилдан бошлаб, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланиши белгиланган.

Бугун — 2019 йил 4 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси томонидан “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди.

Таъкидланганидек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун Қонун қабул қилинади. Қонуннинг қабул қилиниши давлат бошқаруви секторининг барча даражаларининг бюджет борасидаги масъулиятини оширади ҳамда бюджет ижроси интизомини янада мустаҳкамлайди.

Шунингдек, ушбу Қонун билан Давлат бюджети даромадларининг солиқ турлари бўйича харажатларини соҳалар кесимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлар маҳаллий Кенгашлари томонидан қайта-қайта тасдиқланишига барҳам берилади.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунга қадар маҳаллий ҳокимликлар ўз бюджетини қабул қилишда республикадан етказилган рақамлар асосида тасдиқлаб қўяр эди. Улар бирор рақамни ўзгартириш ваколатига эга эмас эди. Бир сўз билан айтганда, маҳаллий Кенгашларда бюджетни қабул қилиш рамзий маънога эга эди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида маҳаллий бюджетларнинг даромадларини солиқ турлари бўйича ҳамда харажатларини бюджет ташкилотлари кесимида ўзлари белгилаши ўз аксини топган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўзларига тегишли бўлган бюджетни қабул қилишдаги ҳақиқий мустақиллиги таъминланади.

Вазирлик ва идораларнинг бюджетлари Олий Мажлис томонидан тасдиқланиши уларга ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Давлат бюджети даромадлари қисмида бўлаётган ўзгаришлар, маҳаллий ҳокимият томонидан иқтисодиётни ривожлантириш орқали солиққа тортиш базасини кенгайтиришга ва бюджетга тушадиган тушумларнинг кўпайтиришга бўлган қизиқишларини оширади. Қарз маблағларини жалб қилиш бўйича чегараларнинг ўрнатилиши ушбу маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади ҳамда Давлат бюджетининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш имконини беради.

Тадбирда иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.


Кўришлар сони: 462

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.01.2020
Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш қандай амалга оширилади?

Яқинда Президентимиз томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси имзоланиб, матбуотда эълон қилинди....

10.01.2020
Янги Солиқ кодексининг ижросини таъминлашда парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг ўрни муҳим

Кодексда мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яш...

09.01.2020
Парламент сўровига вазир жўнатган жавоб депутатларни қониқтирдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг ...

Тадбирлар тақвими