Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?

Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?

2019 йил 30 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йилнинг III чорагида бажарилишининг бориши ва IV чорагида ижро қилиш бўйича вазифалар юзасидан ҳисоботи тўғрисида»ги ҳисоботини атрофлича муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, халқаро молия институтлари кредитлари, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан йил бошидан буён республикадаги тиббиёт муассасаларига 120 турдаги қиймати 50,0 млн. АҚШ долларига тенг тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилган. Вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказлари 14 та стационар ва мобиль рақамли рентген, 8 та МРТ (1,5 тесла) билан жиҳозланди. Республика ва 6 та ҳудудий онкология муассасалари 6,5 млн. АҚШ долларига тенг 15 та 2 турдаги гамма терапия ускуналари билан жиҳозланган.

Шунингдек, соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини ривожлантириш мақсадида хусусий тиббиётга бир қатор имкониятлар, солиқ ва божхона имтиёзлари берилди, имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилган. Хусусан, тиббиёт муассасаларини ташкил этиш мақсадида 81 та тадбиркорлик субъектига ер майдонлари ажратилган, 41 та фойдаланилмай турган бино ва иншоотлар “ноль” қийматда берилган.

Туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиника штат нормативида кундузги стационар учун штат кўзда тутилган. Бундай ҳолат шаҳардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг штат нормативида кўзда тутилмагани депутатларнинг танқидига сабаб бўлди.

Шу билан бирга, муҳокама қилинган Давлат дастурининг белгиланган муддатлари ижроси юзасидан депутатлар мутасадди вазирлик, идоралари масъулларининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги масъулиятини ошириш ҳамда уларнинг ижро этилиши устидан парламент назоратини янада кучайтириш бўйича ўзларининг амалий таклифларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 307

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.01.2020
Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш қандай амалга оширилади?

Яқинда Президентимиз томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси имзоланиб, матбуотда эълон қилинди....

10.01.2020
Янги Солиқ кодексининг ижросини таъминлашда парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг ўрни муҳим

Кодексда мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яш...

09.01.2020
Парламент сўровига вазир жўнатган жавоб депутатларни қониқтирдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг ...

Тадбирлар тақвими