Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Давлат дастури ижросини кўриб чиқди

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Давлат дастури ижросини кўриб чиқди

2019 йи 30 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагида бажарилишининг бориши ҳақидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Унда Давлат дастурининг V йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича Мудофаа вазирлиги, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ҳисоботлари тингланди.

Қисқа давр ичида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури асосида хавфсизлик, мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, миллий мудофаа саноати комплексини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди.

Қайд этилганидек, юртимизда мамлакат мудофаасига доир вазифаларини ҳал этишда куч тузилмалари бўлинмаларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида жанговар тайёргарлик тадбирлари жадаллиги ўртача 1,5-2 бараварга ошган, ҳамкорликда 73 дан ортиқ биргаликдаги тактик, оператив миқёсдаги турли ўқувлар ва тадбирлар ўтказилган.

Шу билан бирга, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, қуролли кучларнинг жанговар қобилиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастури ҳамда Хорижий шериклар билан ҳарбий, ҳарбий-техник ҳамкорликни фаоллаштириш тизимини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган.

Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш борасида аҳоли ҳамда ҳудудларни табиий, техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши курашишни янада такомиллаштириш бўйича сифат жиҳатдан янги тизим жорий этилган.

Ҳисобот даврида давлат дастурининг бир қатор бандларининг ўз вақтида, сифатли ижро этилиши бўйича зарур тавсиялар берилди.

Йиғилида Давлат дастурининг Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик
ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларнинг III чоракдаги ижроси юзасидан берилган саволларга тегишли вазирликларнинг жавоблари олинди.

Депутатлар томонидан Давлат дастурининг кейинги чораклардаги ижроси натижадорлигини янада оширишга қаратилган бир қатор таклиф
ва тавсиялар берилди.

Ҳукумат ҳисоботи якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 96

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими