Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини қандай баҳолади?

Қўмита Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини қандай баҳолади?

2019 йил 30 октябрь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йилнинг III чорагида бажарилишининг бориши юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Депутатлар, экспертлар, тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари ҳамда журналистлар иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ўсди. Хусусан, саноат тармоқлари физик ҳажми индекси 7,0 фоиз, хизматлар – 12,7 фоиз, чакана савдо айланмаси – 7,0 фоиз ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,4 фоизга ортиши иқтисодий ўсишнинг асосий омили сифатида хизмат қилди

Муҳокамалар чоғида асосий эътибор ҳисоботнинг ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишига қаратилди.

Қайд этилганидек, ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасида аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамларнинг даромадларини ошириш, таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия, спортни янада оммалаштириш ҳамда туризм соҳаларини такомиллаштиришга қаратилган қатор тизимли ишлар амалга оширилган.

Натижада жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқариш, йўл ва бошқа коммуникация инфратузилма объектлари ишга туширилиб, янги иш ўринлари яратилган. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш борасида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги қарори билан жорий йилда 370 минг янги иш ўрни ташкил этиш ва 182 минг аҳолини вақтинчалик иш ўринларига жалб қилиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари тасдиқлангани аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги механизмларини яратишда муҳим омил бўлди.

Жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 266,3 мингта янги иш ўрни яратилгани депутатлар томонидан эътироф этилди. Бу кўрсатгич прогнозга нисбатан 119,8 фоизни ташкил этмоқда. Шундан сўнг депутатлар иқтисодиёт тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ишга туширилган 27,6 минг иш ўринларини чуқур таҳлил қилдилар. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига 129,0 минг иш ўринларини яратишда аниқланган муаммолар, фаолият кўрсатмаётган объектлар негизида 11,5 минг янги иш ўринлари ташкил этилишидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ҳукумат ҳисоботи якуни бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилиниб, Давлат дастури ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш бўйича аниқ тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 118

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ...

16.11.2019
2020 йил Давлат бюджети муҳокамаси қандай ўтди?

Бугунги кунда ушбу савол ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки, жорий йилнинг ниҳояланишига ҳам бир ойдан...

Тадбирлар тақвими